Кириш Регистрация
07/02 00:45 Верона 0-0 Пиза
07/02 01:00 Лидс 3-1 Ноттингем Форест
07/02 01:00 Сельта 1-2 Осасуна
07/02 17:00 Индонезия 5-5 Эрон
07/02 17:30 Ман. Юнайтед 2-0 Тоттенхэм
07/02 18:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо
07/02 20:00 Борнмут 1-1 Астон Вилла
07/02 20:00 Арсенал 3-0 Сандерленд
07/02 20:00 Бёрнли 0-2 Вест Хэм
07/02 20:00 Фулхэм 1-2 Эвертон
07/02 20:00 Вулверхэмптон 1-3 Челси
07/02 20:15 Барселона 3-0 Мальорка
07/02 22:00 Женоа 2-3 Наполи
07/02 22:30 Ньюкасл 2-3 Брентфорд
08/02 00:45 Фиорентина 2-2 Торино
08/02 01:00 Реал Сосьедад 3-1 Эльче
08/02 16:30 Болонья - Парма
08/02 18:00 Алавес - Хетафе
08/02 19:00 Лечче - Удинезе
08/02 19:00 Брайтон - Кристал Пэлас
08/02 20:15 Севилья - Жирона
08/02 20:15 Атлетик Бильбао - Леванте
08/02 21:30 Ливерпуль - Манчестер Сити
08/02 22:00 Сассуоло - Интер
08/02 22:30 Атлетико - Бетис
09/02 00:45 Ювентус - Лацио
09/02 01:00 Валенсия - Реал Мадрид
09/02 22:30 Аталанта - Кремонезе

2022 йилда ўзбек ва жаҳон футболида кутилаётган асосий мусобақалар

Баҳо:
+ | -

Коронавирус пандемияси ҳалигача катта футболга зарар етказишда давом этмоқда. Сабаби, шу кунларда футболчиларнинг инфекцияни юқтириб олгани, кўплаб ўйинлар қолдирилгани ва мухлислар ўйинларга чекловлар билан киришга рухсат берилгани бунга яққол мисол. Бироқ, футбол таслим бўлмайди ва мухлисларга ажойиб ҳис-туйғуларни беришда давом этмоқда. “Stadion.uz” тармоқ нашри 2022 йилда мухлисларни кутаётган асосий футбол воқеаларига тўхталиб ўтади.

Африка Миллатлар Кубоги

9 январдан 6 февралгача Камерун давлати Африка кубогига мезбонлик қилишни режалаштирмоқда. Коронавирус пандемияси сабабли турнир икки марта қолдирилди. Бундай таҳдид ҳозир бор, бироқ Африка футбол конфедерацияси президенти Патрис Мотсепе Африка Миллатлар кубоги белгиланган саналарда ўтказилишини айтди. Турнир Камеруннинг 6 шаҳридаги бешта стадионда бўлиб ўтади. Қитъанинг энг яхши 24 терма жамоаси тўртта жамоадан олтита гуруҳга бўлинган. Гуруҳларда биринчи ва иккинчи ўринларни эгаллаган, шунингдек, тўртта энг яхши учинчи ўринни эгаллаган жамоалар плей-офф босқичига йўл олади.

 

Европа лигаси финали

2022 йилнинг 18 май куни Европа Лигаси 13-мавсумининг ҳал қилувчи ўйини бўлиб ўтади. Ўйин Севильядаги “Рамон Санчес Писхуан” стадионида бўлиб ўтади. Европа лигаси финали машҳурлик бўйича Чемпионлар лигаси финалидан анча ортда қолмоқда, аммо бу йил Европа футбол гигантлари турнирнинг финал учрашувида майдонга тушиши мумкин. Масалан, “Барселона” – “Боруссия” Дортмунд жамоалари ҳеч кимни бефарқ қолдирмаган бўларди. Бироқ финалчиларни башорат қилишга ҳали эрта. Сабаби турнирда 24 та жамоа қатнашади.

 

Чемпионлар лигаси финали

2022 йилнинг 28 май куни Санкт-Петербургда Европанинг энг нуфузли клублар даражасидаги турнир финали бўлиб ўтади. Питербург финални 2021 йилда ўтказиши мумкин эди, аммо коронавирус пандемияси туфайли Чемпионлар лигаси ва Европа лигаси финаллари мезбонларидан финал ўйинларини бир йилга кечиктириш сўралган. Шу тариқа, 2022 йилги турнирнинг ҳал қилувчи ўйинига “Газпром Арена” мезбонлик қилади.

 

УЕФА миллатлар лигаси

2 июндан 27 сентябрга қадар Миллатлар лигасининг гуруҳ босқичи ўйинлари бўлиб ўтади. Европанинг 55 та жамоаси тўртта лигага бўлинган, биринчи учта лигада тўртта кучли жамоадан иборат гуруҳ тузилади, қолган еттита энг кучсиз Эвропа жамоаси эса “D” лигасида иккита гуруҳда ўйнайди. Ҳар бир жамоа барча рақибларига қарши уй ва сафар тизимида ўйин ўтказади. Ўйинлар июнь ва сентябр ойларида бўлиб ўтади. “А” лигаси жамоалари финалга чиқиш учун, “B”, “C ва “D” лигаси жамоалари эса юқори лигаларга кўтарилиш учун кураш олиб боради. Гуруҳларда биринчи ўринни эгаллаган жамоалар лигада юқорига кўтарилади, “А”, “B” ва “C” гуруҳларида сўнгги ўринларни эгаллаган жамоалар эса қуйи дивизионга тушади. Жорий мавсумдан эътиборан ушбу турнирда Жанубий Америка жамоалари ҳам қатнашиши кўзда тутилган.

 

УЕФА Суперкубоги

2022 йилнинг 10 август куни 47-УЕФА Суперкубоги бўлиб ўтади, унда Чемпионлар лигаси ва Европа лигасининг 2021/22 йилги мавсуми ғолиблари тўп суради. Учрашувга мезбонлик қилишга иккита даъвогар бор эди - Хелсинки ва Тирана. Бироқ Альбания футбол ассоциацияси ўз аризасини қайтариб олди, шу боис Финляндия пойтахтидаги 37 000 мухлисга мўлжалланган “Олимпия” стадиони Суперкубокни ўтказиш ҳуқуқини қўлга киритди.

Жаҳон чемпионати

21 ноябрдан 18 декабрга қадар бутун дунё футболи асосий турнири Жаҳон чемпионати ўтказилади. Мундиал тарихда биринчи марта Яқин Шарқда, Қатарда бўлиб ўтади. Турнирнинг якуний қисмида дунёнинг энг яхши 32 жамоаси саккизта гуруҳга бўлинган. Ўйинлар мамлакатнинг бешта шаҳридаги саккизта стадионда ўтказилади. Финал Лусаил шаҳридаги 80 000 ўринли аренада бўлиб ўтади. Тарихда биринчи марта жаҳон чемпионати май, июнь ёки июль ойларида ўтказилмайди. Ҳаддан ташқари иссиқ об-ҳаво туфайли мусобақа ноябрь ойининг охирига старт олади.

 

Осиё кубоги саралаши

2022 йилги мундиалдан қуруқ қолган Ўзбекистон терма жамоаси 8 - 14 июнь кунлари Осиё Кубоги йўлида курашни бошлайди. Вакилларимиз ушбу турнир саралашида муваффақиятли қатнашса, 2023 йилда Хитойда ўтадиган мусобақа чиптасини қўлга киритишади.

 

Осиё Чемпионлар лигаси

Қолаверса, клубларимизнинг Осиё Чемпионлар лигасидаги учрашувлари ўтказилади. Ҳозирча, фақатгина Ўзбекистон чемпиони “Пахтакор” гуруҳ масаласини ҳал қилган. “Насаф чемпионлар лигаси саралаш босқичида қатнашади. Агар, қаршиликлар гуруҳ чиқиш масаласини муваффақиятли бажарса, унда Жиззахнинг “Сўғдиёна” клуби ҳам Осиё клублар даражасидаги иккинчи мусобақа, ОФК кубогида қатнашиш имкониятига эга бўлади.

 

 Жамшиджон Маҳмудов тайёрлади.

 

Манба: stadion.uz
Киритилди: 10:26, 25.12.2021.
Ўқилди: 3513 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Криштиану Роналду билан боғлиқ можаро ортидан Саудия Арабистони чемпионати миллиардлаб маблағни йўқотди [3765]

"ПСЖ" "Барселона"дан келган футболчини Чемпионлар лигасига рўйхатдан ўтказди [2878]

Sport ва Futbol телеканалларида 7-февраль куни А серия ва Ла лиганинг биттадан ўйинлари ҳамда футзал бўйича Осиё кубоги финали трансляция қилинади [2001]

Zo'r TV телеканали 7-февраль куни «Барселона» - «Мальорка» ва «Фиорентина» - «Торино» ўйинини жонли трансляция қилади [1878]

ESPN Эндрикнинг «Лион» сафидаги голлар серияси фонида «Реал»нинг унга доир режаларини маълум қилди [1856]

"Реал" Йилдизнинг қароридан норози бўлди [1606]

АПЛ. "Манчестер Юнайтед" "Тоттенхэм"ни мағлуб этиб, кучли тўртликка қайтди [1564]

Гвардиола «Манчестер Сити»да қоладиганга ўхшайди: Клуб ёзда учта трансферни амалга оширади [1503]

«Челси» Ла Лига юлдузи трансфери учун 100 миллион евро сарфлашга тайёр [1491]

"Фламенго" Винисиусни сотиб олиш режасини ишлаб чиқмоқда [1340]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.