Кириш Регистрация
06/05 00:00 Райо Вальекано 0-1 Альмерия
06/05 00:00 Севилья 3-0 Гранада
06/05 18:00 Қизилқум 1-1 Нефтчи
06/05 21:00 Салернитана 1-2 Аталанта
06/05 23:45 Удинезе 1-1 Наполи
07/05 00:00 Кристал Пэлас 4-0 Ман. Юнайтед
07/05 00:00 Лилль 3-4 Лион
08/05 00:00 ПСЖ - Боруссия Д
09/05 00:00 Реал Мадрид - Бавария

Қишнинг кутилаётган трансферлари

Баҳо:
+ | -

  Бир ҳафтадан сўнг кўплаб чемпионатларда қишки трансфер ойнаси очилади. Клублар ҳозирданоқ шартнома тузишлари мумкин, аммо 1 январдан кейин (Италия ва Испанияда - 3 январдан кейин) янги ўйинчиларни рўйхатга киритиш имкони бўлади. Бугун stadion.uz қишда клублари алмашиш эҳтимоли юқори болган бир-нечта футболчи ҳақида сўз юритади.

Сардор Азмун

Эронлик футболчини “Зенит”да ушлаб турадиган ҳеч нарса қолмади. Рус сайтлари ҳам Азмунниг кетишини ёзмоқда. Аммо Франциянинг “Лион” клуби энди футболчи учун ягона даъвогар эмас. SKY Sport хабарига кўра, эронлик футболчи "Ньюкасл”нинг кузатув доирасига тушиб қолган. Инглиз клуби турнир жадвалида охирги ўринда бормоқда ва Азмун жамоасининг ҳужумини кучайтира олишига ишонмоқда. 2021/2022 йилги мавсумда эронлик футболчи “Зенит” сафида 21 та ўйинда майдонга тушиб, 10 та гол уриб, 5 та голга ассистентлик қилган.

Алексей Миранчук

Октябр ойида Миранчукнинг агенти қишда «Аталанта» футболчисини бошқа итальян клубига ижарага бериш ҳақида бош қотираётганини айтганди. Россиялик футболчининг хизматларига “Верона” ва “Женоа” клублари қизиқиш билдирмоқда, деб хабар беради TuttoAtalanta. Манбага кўра, "Аталанта" футболчини сотиб олиш шарти билан ижарага бермоқчи. Айни дамда "Верона" ярим ҳимоячини қўлга киритиш учун курашда Андрий Шевченко жамоасига қараганда яхшироқ вазиятса. Жорий мавсумда Миранчук майдонда 397 дақиқа ўтказиб 1тадан гол ва голли узатмани амалга оширган.

Ферран Торрес

Торрес "Барселона" футболчиси бўлиши аниқ бўлиб улгурди. ESPN.GBнинг ёзишича, томонлар 55 миллион евро ва бонус сифатида 10 миллион еврога келишиб олишган. Трансферни амалга ошириш учун “Барселона”, жамоадаги футболчиларнинг маошини тушириши керак. Журналист Фабрицио Романонинг ёзишича, Торреснинг шартномаси 5 йилга мўлжалланган. Клублар ўртасидаги музокаралар фактини Хосеп Гвардиола тасдиқлади. 2021/2022 йилги мавсумда вингер еттита ўйинда учта гол ва иккита голли узатмани амалга оширган.

Де Лигт

"Ювентус" ҳимоячиси фаолиятидаги янги қадамни ташлаш тайёр, деди унинг агенти.  The Sun хабарига кўра, Лондонниг “Челси” клуби нидерландиялик учун жиддий қизиқиш билдирмоқда. Клуб Мино Райоланинг сўзларидан кейин ўзига хос фаоллик кўрсата бошлади. Туҳель жамоасига янги ҳимоячилар керак, чунки "Челси"нинг Рудигер, Аспиликуета ва Тиаго Силва билан шартномаси шу ёзда тугайди. Уларнинг аксарияти жамоадан кетиш истагида. "Ювентус" учун де Лигт жорий мавсумда барча турнирларда 20 та ўйин ўтказган.

Андре Онана

Январь ойи бошида “Аякс” дарвозабони “Интер” билан шартнома имзолайди. Аммо у янги клубига фақат 2022 йилнинг июн ойида қўшилади (эркин агент сифатида). “Барселона” тарбияланувчиси Нидерландия клубида жорий мавсум барча турнирларда 22 та ўйин ўтказди, шундан 10 тасида дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қолди. Каталония жамоаси дарвозабонни қайтариш ҳақида ўйлаётганди, аммо молиявий муаммолар кўплаб юлдуз футболчилар билан шартнома имзолашга имкон бермаяпти.

Миржалол Пардабоев таржимаси

Манба: www.championat.com
Киритилди: 12:54, 25.12.2021.
Ўқилди: 7573 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.