Кириш Регистрация
17/09 00:30 Барселона 7-2 Расинг
17/09 15:00 Аделаида Юн. 3-0 Тай По
17/09 15:00 Лион Сити Сэйлорс 1-1 Патхум Юнайтед
17/09 15:00 Матида Зелвия 2-0 Свай Риенг
17/09 17:15 Шангхай Шенхуа 2-1 Тампинес Роверс
17/09 17:15 Китчи 0-0 Кангвон
17/09 17:15 Пномпен Краун 2-1 Кучинг Сити
17/09 18:00 Навбаҳор 3-2 Динамо
17/09 22:00 Бетис 1-0 Хетафе
18/09 00:30 Малага 1-3 Вильярреал
18/09 11:30 Филиппин 0-2 Вьетнам
18/09 15:00 Ўзбекистон 2-0 Кувайт
18/09 15:30 Саудия Арабистони 2-0 Қатар
18/09 23:45 Монца - Сассуоло
19/09 00:00 Эспаньол - Эльче
19/09 00:00 Брентфорд - Челси
19/09 16:30 Тоттенхэм - Астон Вилла
19/09 17:00 Осасуна - Райо Вальекано
19/09 18:00 Машъал - Пахтакор
19/09 18:00 Болонья - Торино
19/09 18:00 Удинезе - Кальяри
19/09 19:00 Брайтон - Арсенал
19/09 19:00 Эвертон - Ипсвич
19/09 19:00 Ньюкасл - Халл Сити
19/09 19:15 Атлетик Бильбао - Алавес
19/09 20:15 Бунёдкор - Бухоро
19/09 21:00 Рома - Интер
19/09 21:30 Сельта - Расинг
19/09 21:30 Ноттингем Форест - Ковентри Сити
19/09 23:45 Венеция - Лацио
20/09 00:00 Севилья - Барселона

«UZ Football Awards»-2021. Олтита номинация бўйича ғолибларга совринлар топширилди

Баҳо:
+ | -

Айни пайтда Ўзбекистон футбол ассоциациясининг йил лауреатларини тақдирлашга қаратилган «UZ Football Awards» маросими бўлиб ўтмоқда. Унда дастлабки номинациялар ғолиблари номи эълон қилди.

«Ўзбек футболи нуронийси»

Спорт журналистикаси дарғаси, ўзбек шарҳловчилигининг асосчиси — Ахбор Имомхўжаев «Ўзбек футболи нуронийси» соврини билан тақдирланди.

Ушбу инсон «Пахтакор» стадиони қурилгач, ундан ўзбек тилидаги илк футбол репортажини жонли эфирга олиб чиққан шарҳловчи ҳисобланади. Унинг сиймосида юзлаб шогирдларга устозлик қилган феномен, миллионлар ўйинига бағишланган қатор китоблар муаллифи, ўз овози билан барча ўзбекистонликлар хонадонигача кириб борган инсонни кўрамиз.

«Фидойилик рамзи»

Умрининг 60 йилини Самарқанддаги “Динамо“ стадиони майсасини парвариш қилишга сарфлаган инсон, 77 ёшли Садри Носиров «Фидойилик рамзи» соврини билан тақдирланади.

Стадион фойдаланишга топширилганидан буён қишни қиш, ёзни ёз демай яшил майдон билан ҳамнафас бўлиб келаётган ушбу инсоннинг меҳнатлари учун футбол жамоатчилиги ва мухлислар номидан миннатдорчилик билдирамиз.  

«Жасорат»

Ўзбекистон кар-соқовлар терма жамоаси Эрон мезбонлик қилган сурдлимпиада ўйинларининг Осиё ва Тинч океани минтақаси саралашида иштирок этиб, фахрли 3-ўринни эгаллади ва келаси йил Бразилия мезбонлик қиладиган ёзги сурдлимпиада ўйинларига йўлланмани қўлга киритди. Шу сабабли, мазкур жамоанинг бош мураббийи Муроджон Аҳмедов «Жасорат» соврини билан тақдирланди.

«Энг яхши журналист»

Йил давомида Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳамда ЎзПФЛ тадбирларини фаол ёритган, юртимизда футболнинг оммавийлик даражасини оширишда ўзининг ҳиссасини қўшаётган «Чампионат.Ациа» сайти журналисти Фахриддин Рўзиев мазкур совринга муносиб деб топилди.

«Энг яхши ҳудудий футбол ассоциация»

Қорақалпоғистон Республикаси футбол ассоциацияси «Энг яхши ҳудудий футбол ассоциация» соврини билан тақдирланди.

«Мухлислар меҳри»

Жорий мавсумда Cоcа-Cола Суперлигасининг учрашувларида ўз жамоасини қўллаб-қувватлашда намуна кўрсатганлиги ва футбол оммавийлигини оширишда қўшган ҳиссаси учун «Андижон» фан-клуби «Мухлислар меҳри» соврини билан тақдирланди.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 14:32, 25.12.2021.
Ўқилди: 2192 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик