Кириш Регистрация
16/05 00:00 Ман. Юнайтед 3-2 Ньюкасл
16/05 00:00 Реймс 1-0 Марсель
16/05 00:00 Ницца 1-2 ПСЖ
16/05 01:00 Сельта 2-1 Атлетик Бильбао
16/05 01:00 Хетафе 0-3 Атлетико
16/05 22:30 Лас-Пальмас 2-2 Бетис
17/05 00:30 Альмерия 0-2 Барселона
17/05 01:00 Реал Сосьедад 1-0 Валенсия
17/05 23:45 Фиорентина - Наполи
18/05 21:00 Лечче - Аталанта
18/05 23:45 Торино - Милан
19/05 00:00 Алавес - Хетафе

«Қизил иблислар»нинг аламли мағлубиятлари. «МЮ» мухлислари бу ўйинларни унутишмайди

Баҳо:
+ | -

Ҳар бир жамоа тарихида шов-шувли ғалабалар ва даҳшатли мағлубиятлар бўлиб келган. Жумладан, шонли тарихга эга «қизил иблислар»да ҳам.

Бутун футбол олами «Манчестер Юнайтед»ни мусобақаларнинг юқори ўринларида кўришга ўрганиб қолган. Аммо, қуйида жамоанинг тарихи давомида содир этган энг аламли мағлубиятлари хусусида сўз юритамиз.

«Манчестер Сити» 5:1 «Манчестер Юнайтед»

Тажрибали мухлислар биладики, 1989 йил 23 сентябрь Алекс Фергюсоннинг мураббийлик фаолиятидаги энг ёмон кунларидан бири сифатида тарихга кирди. Муваффақиятсизликларга учраган ҳар қандай мураббий танқид қилинади, Сер ҳам бундан мустасно эмас. 1989 йил 23 сентябрь оқшомида Алекснинг мухлислар орасидаги обрўси ва ишончига анчагина путур етди.

Ўзи умуман, 1988/89 йилги мавсум даҳшатли тарзда бошланди, «Юнайтед» 6 турда 7 очко жамғариб, 11-ўринни эгаллади. Мураббийга босим асосан трансферларга сарфланган маблағлар туфайли кучайди - Марк Хьюз «Барселона»дан қайтди, Андерсон «Манчестер Юнайтед» футболчисига айланди ва Стив Брюс ҳимоя марказини тўлдирган эди ўшанда.

Учрашувнинг дастлабки дақиқалариданоқ «Юнайтед» рақибини назорат қила бошлади ва тўпни ўзида ушлаб турди. Аммо кейинчалик содир бўлган воқеалар ўйин даражаси ва ценарийсини мутлақо ўзгартириб юборди. Учрашувнинг 8-дақиқасиданоқ трибуналарда муштлашув бошланиб, бу ўйиннинг тўхтатилишига олиб келди. Бир неча дақиқалик фавқулодда юзага келган танаффусдан сўнг «МЮ»ни кутиб турган оғир баҳс давом этадиган бўлди.

Ўша мавсум «қизил иблис» мухлислар жамоадан чемпионликни кутишаётган эди. Чунки ундан олдинги йил Фергюсон ва унинг шогирдлари иккинчи ўринни қўлга киритган эди. Барча мухлислар ниҳоят «Ливерпуль» гигамониясига барҳам берилишини кутишган. Бироқ якунда 11-ўрин ва бу клуб тарихидаги энг паст кўрсаткич ҳисобланади.

«Ньюкасл» - «Манчестер Юнайтед» 5:0

«Ньюкасл Юнайтед» мухлисларидан жамоа тарихидаги энг яхши ўйин қайси дейишса, шубҳасиз ушбу баҳсни кўрсатишади.

Яқинда клуб эгаси ўзгарганидан сўнг, «Ньюкасл» мухлислари 1996 йилнинг октябрида «Манчестер Юнайтед» устидан қозонилган йирик ҳисобдаги ғалаба ва ўша даврлар эйфориясини соғинишлари табиий ва буни такрорлашни хоҳлашган бўлар эди.

Ўша йиллардаги «Ньюкасл Юнайтед» ва «Манчестер Юнайтед» ўртасидаги тўқнашувни бемалол ҳозирги «Ливерпуль» ва «Манчестер Сити» ўртасидаги қарама-қаршилик билан солиштириш мумкин. Ушбу ўйин ҳисобидан ўтган мавсум «манкунианлар» 12 очко ортда қолаётиб, чемпионликни қўлга киритганларидан кейин Киган жамоаси янги мавсумга жиддий кириша бошлади.

Ёзда «Ньюкасл» раҳбари Сер Жон Холл чемпионлик учун курашда Киганни қўллаб-қувватлади. Раҳбарият трансферлар учун 16 миллион фунт сарфлади - ҳозир арзимасдек туюлиши мумкин, лекин ўша пайт учун катта миқдор эди. Фердинанд, Гинол, Бартон ва Шака тимсолидаги янги харидлар жамоани анча кучайтирди. Трансферлар жуда тез фойда бера бошлади. 16 ўйинда «Ньюкасл» 12 марта ғалабага эришди ва декабрь ойи охирига келиб турнир жадвалида қониқарли ўринни эгаллади.

«Манчестер Юнайтед»га қарши ўйин қасос олиш учун ажойиб имконият эди ва улар буни уддалашди. Амалдаги чемпионлар ёмғирли кечада бирзумда йўқ қилинди.

Учрашувнинг 12-дақиқасидаёқ «Ньюкасл» олдинга чиқиб олди. Кейинчалик Гинола ҳисобни ишончли кўринишга келтириб қўйди. 75-дақиқага келиб эса кетма-кет урилган голлар баҳсга мантиқий нуқта қўйган эди. Бу ўйин «Ньюкасл» бош мураббийи Кевин Киган ва Сер Алекс Фергюсон ўртасидаги рақобатнинг сўнггиси бўлди.

«Манчестер Сити» 6:1 «Манчестер Юнайтед»

Жамоа 2011 йили ўз уйидаги энг йирик ҳисобдаги мағлубиятини қабул қилиб олди ва «Олд Траффорд»да олтита гол ўтказиб юборди.

«Манчестер Сити»да раҳбарият алмашганидан кейин жамоа аста-секинлик билан кучайиб борди ва аллақачон чемпионлик учун асосий давогарлардан бирига айланди. Шу билан бирга, «Юнайтед» амалдаги Премьер-лига чемпиони сифатида ҳаракат қилар эди. Натижада, «Сити» ўша машҳур сўнгги сонияларда амалга оширилган тўплар фарқи эвазига 44 йил ичида биринчи марта АПЛ чемпионлигини қўлга киритди.

Ўйиннинг биринчи бўлимида «кўклар» атиги 1:0 ҳисобида олдинда бораётган эдилар, аммо иккинчи бўлим бутунлай ўзгариб кетди. Марио Балотелли ва Эдин Жеколарнинг дубл қайд этганини алоҳида таъкидлаш мумкин. 

Ушбу баҳс Премьер-лигада муҳим воқелик сифатида қайд этилди, чунки «Сити» шундан сўнг инглиз футболида етакчи клубга айланди, «Юнайтед» эса кейинги мавсумда чемпионликни қўлга киритганига қарамай, аста-секинлик билан ҳамшаҳаридан ортда қола бошлади.

«Манчестер Юнайтед» 1:6 «Тоттенхэм»

«Қизил иблислар» Сульшер бошчилигида Премьер-лигадаги энг ёмон кўрсаткичларини қайд этишди. Бу ўйинда «Юнайтед» учун ниҳоятда ёқимсиз бўлган камчиликлар кўп кузатилди. Жамоанинг собиқ бош мураббийи Жозе мухлисларга қайсидир маънода барчасини исботлади. Дастлаб, Фернандеш иккинчи дақиқадаёқ пенальтини хотиржамлик билан голга айлантирди. Бироқ кўп ўтмай лондонликлар тезда Тангуй Ндомбеле ва Сон Хён Миннинг голлари эвазига 2:1 ҳисобида олдинга чиқиб олди. Эрик Ламеланинг юзига мушт туширган Энтони Марсьяль эса тайм сўнггида четлатилди. Бу билан вазият кескинлашиб кетди, Эрикнинг актёрлиги ҳакамни қўполликка ишонтира олди ва бир киши кам бўлиб қолган «МЮ»ни оғир иккинчи бўлим кутар эди.

Бироқ бу ҳаммаси эмас эди. Танаффусга жамоалар 4:1 ҳисоби билан чиқиб кетишди. Шундан сўнг яна Кейн ва Сон «Юнайтед» ҳимоясидаги тартибсизликлардан унумли фойдаланишди. Серж Орьенинг аниқ зарбаси ва Ҳаррининг пенальтини аниқ амалга ошириши барчасига нуқта қўйди.

Бсироқ ушбу шармандали мағлубиятдан сўнг «Юнайтед» Премьер-лиганинг кейинги 16 ўйинида бор-йўғи бир марта мағлубиятга учради ва турнир жадвалида якунда иккинчи ўринни эгаллади. «Шпорлар» эса мавсум тугашидан олдин ишдан бўшатилган Моуриньо таъсирида ўз кучини бироз йўқотаётгандек кўринди.

Киритилди: 23:13, 25.12.2021.
Ўқилди: 3394 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.