Каталониянинг “Барселона” клуби раҳбарияти Туриннинг “Ювентус” клуби ҳимоячиси Маттиас де Лигтни қўлга киритишга ҳаракат қилмоқда. “Кўк-анорранглилар” футболчини қўлга киритиш йўлини топди, деб хабар беради “Fichajes” ннашри.
Молиявий қийинчиликларни бошидан кечираётган каталонияликлар де Лигтнинг трансферини амалга ошира олмайди ва шунинг учун уни “кекса синьора”га футболчи алмашишни таклиф қилмоқчи. “Барса” голландиялик футболчи учун иккита футболчисини таклиф қилишга тайёр. Гап Мемфис Депай ва Клемент Ленге ҳақида кетмоқда.
Маттиасга каталониялик гранддан ташқари Лондоннинг “Тоттенхэм” ва “Челси” клублари ҳам қизиқиш билдирмоқда.
Трансфермаркт портали ҳимоячининг нархини 70 миллион еврога баҳоламоқда. Унинг шартномаси 2024 йилгача амал қилади.