Ўзбекистон бокс федерацияси қошида профессионал бокс департаменти ташкил этилган. Бу орқали проф рингга энди қадам қўяётган ёш боксчиларимизни қўллаб-қувватлаш мақсад қилинган. Бугун Тошкент шаҳрида проф рингда фаолият олиб бораётган боксчилар иштирокида жанглар бўлиб ўтди.
Ушбу лойиҳа доирасида юртимизда профессионал бокс жанглари ташкил этилади. Шу муносабат билан махсус камар ҳам таъсис этилган. Камарда ўзбек бокси асосчиларидан бири Сидней Жексон, шунингдек афсонавий Руфат Рисқиевнинг сурати туширилган.
Боксчилар жангларда рейтинг очколарини тўплаб боришади ва Ўзбекистон чемпиони унвони ҳамда камар учун жанг ўтказиш имкониятига эга бўлишади.