Лондоннинг "Челси" клуби бош мураббийи Томас Тухель коронавируснинг янги тўлқини АПЛ клубларининг ҳолати ҳақида фикр билдирди.
"Биз ҳам ҳамма билан бир хил вазиятдамиз. Биз хавотирдамиз, нафақат футболчилар ёки мураббийлар, балки, оталар хам хавотирда ва барчамизнинг оиламиз бор. Шунинг учун хавотирдамиз, шубҳаларимиз, қўрқувларимиз бор. Шунга қарамай, биз ўз ишимизни бажаришимиз ва ўзимиз учун энг яхши кўрган ишимиз билан шуғулланиш бахтига эгамиз, шу сабабли, биз икки ўт орасидамиз. Жамоамнинг ишидан мамнунман.
Коронавирус сабаб охрги уч кун ичида 7 та ҳолат билан "Вулверхэмптон" билан ўйинда қийин вазиятга тушиб қолганимизни жуда яхши биласизлар. Бизда эпидемия борлигини ҳис қилдик ва биз у билан курашиш учун вақт топмоқчи эдик. Бироқ, бизга бу борада имкон беришмади ва биз таслим бўлдик. Биз бир-биримизни қўллаб-қувватлашга ҳаракат қилдик.
Фақат шуни айтишим мумкинки, бундай вазиятда беш нафар футболчини алмаштиришга рухсат беришларини талаб қилмоқчиман, чунки, коронавирус пайдо бўлганида ва ҳаётимизни қийинлаштирганда футболчиларни асраш учун бешта футболчи алмаштиришни тадбиқ қилишганди. Ўйлайманки, ҳозир вазият жуда қийин. Агар биз ўйнашда давом этишга қарор қилган бўлсак, унда бу жуда катта синов ва беш нафар футболчи алмаштириш ортиқча юкларни назорат қилишимизга ёрдам беради", — деди Тухель The Independent билан суҳбатда.