Кириш Регистрация
28/12 00:30 Брайтон 0-0 Брентфорд
28/12 01:15 Арсенал 1-0 Ипсвич
28/12 19:00 Эмполи 1-2 Женоа
28/12 19:00 Парма 2-1 Монца
28/12 22:00 Кальяри 0-3 Интер
29/12 00:45 Лацио 1-1 Аталанта
29/12 16:30 Удинезе - Торино
29/12 19:00 Наполи - Венеция
29/12 19:30 Лестер - Манчестер Сити
29/12 20:00 Тоттенхэм - Вулверхэмптон
29/12 20:00 Кристал Пэлас - Саутгемптон
29/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
29/12 20:00 Фулхэм - Борнмут
29/12 22:00 Ювентус - Фиорентина
29/12 22:15 Вест Хэм - Ливерпуль
30/12 00:45 Милан - Рома
30/12 22:30 Комо - Лечче

Шаҳрам Аҳадов билан янги вазндаги иштирок, энг қийин баҳс, «Ўргимчак одам» ҳақида суҳбат

Баҳо:
+ | -

Ортда қолган дзюдо бўйича Ўзбекистон чемпионатининг қаҳрамонларидан бири Шаҳрам Аҳадов бўлди. У -73 кг вазн тоифасида дебют мусобақасида иштирок этишига қарамасдан Ҳикматиллоҳ Тўраев, Муроджон Йўлдошев каби кучли спортчиларни мағлуб этишни уддалади. Эътиборингизга ушбу дзюдочимиз билан суҳбатни ҳавола қиламиз:

– Янги вазндаги илк иштирокингиздан кўнглингиз тўлдими?
– Албатта, тўлди. Аввал 10 кгдан ортиқ вазн ташлаб курашар эдим. Энди бунчалик қийналиб саломатлигимга зарар етказмасдан 73 кг тоифасида иштирок этмоқдаман. Мамлакат чемпионлиги олдимга қўйган мақсадларим йўлида дастлабки қадам бўлди. Янги йилда катта мусобақалар кутиб турибди. Бунга яраша олдинда улкан режаларим бор. Қолаверса, жароҳатим сабаб 1 йилдан ортиқ кураша олмаган эдим. Бу вақтда мен янада кучли бўлиб қайтдим.

– Чемпионатдаги энг қийин баҳс қайси босқичда бўлди?
– Жуда қийналганим ярим финалдаги Ўроль Содиқов билан ўтган беллашув бўлди. Боиси чорак финалда Ҳикматиллоҳ Тўраевни қўшимча дақиқадаги қийин баҳсда мағлуб этганимдан сўнг қисқа вақт ичида яна татамига чиқишга тўғри келди ва бу баҳс тақдири ҳам қўшимча дақиқада ҳал бўлди. Орада дам олишга деярли имкон бўлмагани учун ярим финалда қийналдим.

– Татамига чиқиб келишингизни «Ўргимчак одам» фильмидаги бош қаҳрамонга қиёсловчи суратлар чиқиб кетди. Бунга қандай фикрдасиз?
– Бу сурат менга ҳам ёқди. Исташса, шундай чақиришсин. Бундан хафа бўлмайман.



– Янги вазндаги чет эллик рақибларингиз қанчалик ўрганилган?
– Улар билан -66 кгда иштирок этганимда йиғинлар пайти курашиб кўрар эдим. Ким қандай усулларни қўллашини биламан. Қолаверса, энди мураббийларим билан уларнинг баҳсларини видеоларда таҳлил қилиб, назарий йўналишда ҳам ишлаймиз. Ғалабани Аллоҳ беради. Биз мияни жойига қўйиб, рақиб ким бўлишидан қатъий назар баҳсга ҳам руҳан, ҳам жисмонан тайёрланишимиз керак.

– Сиз асосан тик ҳолатдаги курашда яхши ҳаракат қиласиз. Партер бўйича ким билан ишлаяпсиз ёки бу йўналишни ёқтирмайсизми?
– Тўғри, тик ҳолатда курашишни яхши кўраман. Бироқ имкони бўлса, партерда ҳам ишлаб тураман. Тик ҳолатда курашишда рақибни чиройли усулларга тушириш, ундаги шиддат менга кўпроқ ёқади.

Фурсатдан фойдаланиб, биз ҳам дзюдочимизнинг келгуси фаолиятида омад тилаб қоламиз.

Манба: olympic.uz
Киритилди: 21:40, 26.12.2021.
Ўқилди: 1439 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.