"Аристократлар"нинг бразилиялик ҳимоячиси Тиаго Силва жароҳат олди.
37 ёшли бразилиялик футболчи жароҳати туфайли "Астон Вилла"га қарши АПЛ 19-туридан ўрин олган учрашувни якунлай олмади. Унинг ўрнига 52-дақиқада Андреас Кристенсен майдонга тушди.
Жароҳат тафсилотлари ва футболчининг тикланиш муддати тиббий кўрикдан ўтганидан кейин маълум бўлади.
Жорий мавсумда Премьер-лигада Силва 16 та ўйин ўтказиб, унда 2 та гол урди.