17 март куни Тошкентдан Муборакка етиб келган «Машъал» футболчилари эртаси кундан навбатдаги учрашувга таёгарлик кўришни бошлаб юборишди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар тарқатмоқда.
Кеча клуб футболчилари икки таркибга бўлинган ҳолда ўзаро футбол ўйнашди. Бунда «Қизиллар» «Сариқлар»га қарши баҳс олиб бориб, ўйин 5:3 ҳисобида «Қизиллар» фойдасига ҳал бўлди.
Назорат баҳси.
«ҚИЗИЛЛАР» - «САРИҚЛАР» - 5:3
Голлар: М.Ғофуров, С.Шодмонов (2та), А.Шодмонов, Б.Давлатов – Ш.Шайманов, И.Фомичев (автогол), Э.Эргашев.
«Қизиллар»: Жавоҳир Илёсов, Тони Линдберг, Дилявер Ваниев, Илья Фомичев, Габит Сапаргалиев, Алик Ҳайдаров, Аббос Шодмонов, Шуҳрат Муҳаммадиев, Самандар Шодмонов, Мирзоҳид Ғофуров, Игорь Петкович.
Захирадан тушган: Бобир Давлатов.
«Сариқлар»: Шерзод Каттаев, Хуршид Суюнов, Шаҳзод Шайманов, Ғуломҳайдар Ғуломов, Шерзод Файзиев, Нодир Давлатов, Соҳиб Абдуллаев, Элдор Эргашев, Темур Дадашев, Сирожиддин Раҳматуллаев, Холмурод Холмуродов.
Захирадан тушган: Сирожиддин Абдуҳакимов.