La Repubblica нинг хабар беришича "Рома" ҳужумчиси Франческо Тотти 24 март куни Италия чемпионатининг 29-туридан ўрин олган "Милан"га қарши ўйинда иштирок этиши мумкин.
Футболчининг сонидан олган жароҳати тузалган.
Эслатиб ўтамиз, футболчи ушбу жароҳатни март ойининг иккинчи ўн кунлиги бошида жамоадошлари билан бўлган машғулот вақтида орттириб машғулотни охирига етказа олмаган эди.