Кириш Регистрация
28/12 00:30 Брайтон 0-0 Брентфорд
28/12 01:15 Арсенал 1-0 Ипсвич
28/12 19:00 Эмполи 1-2 Женоа
28/12 19:00 Парма 2-1 Монца
28/12 22:00 Кальяри 0-3 Интер
29/12 00:45 Лацио - Аталанта
29/12 16:30 Удинезе - Торино
29/12 19:00 Наполи - Венеция
29/12 19:30 Лестер - Манчестер Сити
29/12 20:00 Тоттенхэм - Вулверхэмптон
29/12 20:00 Кристал Пэлас - Саутгемптон
29/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
29/12 20:00 Фулхэм - Борнмут
29/12 22:00 Ювентус - Фиорентина
29/12 22:15 Вест Хэм - Ливерпуль
30/12 00:45 Милан - Рома
30/12 22:30 Комо - Лечче

Қариб қуюлмаган футболчилар

Баҳо:
+ | -

Англия Премьер-лигасида муваффақиятли тўпурар бўлиш, ҳатто таниқли футбол даҳолари учун ҳам осон иш эмас. Масалан, “Олтин тўп” соҳиби, украиналик Андрей Шевченко “Милан” клуби тарихидаги иккинчи тўпурар эди. “Челси” сафига кўчиб ўтаётган вақтда унинг Ёши 30 га яқинлашиб қолганини кўришимиз мумкин эди. “Милан”да супер ўйин кўрсатган ҳужумчи Англия чемпионатига мослашиб кета олмади ва юқорида келтирилган таърифга мос тушган ўнлаб ҳолатлардан бири эди, холос.

Аммо бизнинг бугунги қаҳрамонларимиз, аксинча, ўттиздан кейин Англия премер-лигасида ажойиб ўйинлари билан мақтанишлари мумкин. Мана бу футболчиларнинг ўттиз ёшга тўлганидан кейин урган голлари асосида тузилган Премер-лиганинг беш нафар энг яхши тўпурар-фахрийлари билан танишиб чиқамиз.

5. Тедди Шерингем- 77 та гол

Лондоннинг “Миллуолл” клуби тарбияланувчиси Тедди Шерингем ҳамон Премьер-лигада гол урган энг кекса футболчи бўлиб турибди. Ҳужумчининг рекорди - 40 ёш-у 268 кун. Келгуси февралда 37 ёшга тўладиган Криштиану Роналду учун ҳам бундай натижани такрорлаш имконсиз бўлса керак.

1993 йилда Шерингем Премер-лига тўпурарлари баҳсида бир мавсумда 21 гол урган "Тоттенхэм" футболчиси сифатида ғолиб чиқди. Умуман олганда, Премьер-лигада Тедди "шпорлар"дан ташқари яна учта жамоа - "Манчестер Юнайтед", "Порсмут" ва "Вест Хем"да ўйнаган.

30 ёшга тўлганидан сўнг ҳам, Шерингем мухлисларни ўз ўйини билан хурсанд қилишда давом этди. Ҳаммаси бўлиб, бу даврда унинг ҳисобида 77 та гол бор. 2001 йилда Шерингем бир вақтнинг ўзида иккита ҳам спорт журналистлари ва профессионал футболчилар ўртасида ўтказилган сўровномада Англиянинг энг яхши футболчиси деб топилгани бежиз эмас. Саккиз йил ўтиб, 2009 йилда Тедди Англия футболи шон-шараф залига киритилди.

4. Френк Лемпард - 82 та гол

Френк Лемпард Англия Премьер-лигаси тарихидаги энг кўп гол урган ярим ҳимоячи (177 гол) ҳисобланади. Лемпард "Вест Хем"да Премьер-лигада гол уришни бошлади, лекин у буни "Челси" сафида катта миқдорда ва дид билан амалга ошира олди. Бежиз эмаски, бугунги кунда айнан Френк “кўклар” тарихидаги энг сермаҳсул футболчи (211 та гол) ва бу рекорд тез орада янгиланмайди, чунки "Челси"да фаолиятини давом эттираётган футболчилар орасида унга яқин келадиганлари ёқ.

Лемпард ўттиз ёшга тўлганидан кейин кўп гол ургани ҳам муҳимдир. Жумладан, 2009/10 йилги мавсумда Френк 31 ёшда бўлганида у Премьер-лигада бир мавсумда урилган голлар сони бўйича шахсий рекорд ўрнатди - 22. Бу Лемпардга чемпионат тўпурарлари рейтингида бешинчи бўлишга имкон берди. Ўша мавсумда олдинда фақат ҳужумчилар бор эди : Дрогба (29), Руни (26), Бента (24) ва Тевес (23).

3. Алан Ширер - 84 та гол

Алан Ширер - умуман Англия футболида, хусусан, Премьер-лигада ҳақиқий афсона. Бу ажойиб тўпурар ҳеч қачон таниқли гигантлар сафида ўйнамаган ва бутун фаолиятини оддийроқ мақомдаги клублар – “Саутгемптон”, “Блекберн” ва “Ньюкасл”да ўтказган
26 ёшида Ширер “Ньюкаслга” ўтади ва у ерда кейинги ўн йиллик фаолиятини якунламагунча ўтказди.

Айнан "қаргалар" сафида Алан 30 ёшга тўлганидан кейин 84 та гол уриб, бугунги рейтингимизда учинчи бўлди. Умуман олганда, Ширер Премьер-лигада 260 та гол уриб, турнир тарихидаги энг яхши тўпурарга айланди. Уейн Руни Аланнинг натижасига яқинлашаётган эди, аммо 193 та гол уриб, у Премьер-лига тўпурарлари рўйхатида иккинчи бўлиб фаолиятини тугатишга мажбур бўлди.

Ширерга келсак, у ҳам “Ньюкасл” тарихидаги энг яхши тўпурарга айлана олди. Алан жамоа сафида 206 та гол урган, бу ўтган асрнинг 40-50 йилларида жамоада ўйнаган Жеки Милберндан тўрттага кўп дегани.

2. Иан Райт - 93 та гол

Кўп йиллар давомида Иан Райт 30 ёшга тўлганидан кейин энг кўп гол урган футболчилар орасида Премьер-лига рекордчиси бўлган. 27 ёшида Райт "Арсенал"га кўчиб ўтди ва у ерда ўз фаолиятининг кейинги етти йилини ўтказди, жумладан, биз кўриб чиқаётган рейтинг учун асосий даврни айнан “Арсенал” таркибида ўтказди.

Райт лондонликлар либосида 185 та гол урди ва деярли ўн йил давомида жамоада энг кўп гол урган футболчи погъонасида эди. Токи феноменал франсуз Терри Анри унинг ўрнини эгалламагунча.

Райтнинг тезлиги ва чаққонлиги уни умуман олганда жуда прагматик "Арсенал"нинг асосий жиҳатига айлантирди ва унинг рақиблар дарвозаси олдидаги қатъиятлилиги "канонирлар"га аутсайдер бўлиб ҳаракат қилаётган баҳсаларда ҳам фойда келтирарди. Умуман олганда, 30 ёшга тўлган Райт Премьер-лигада 93 та гол урди ва шу йилнинг ноябрьигача турнирнинг энг яхши тўпурар-фахрийлари рўйхатида сўзсиз 1-ўринни эгаллаб турган эди...

1. Жейми Варди - 93 та гол

Жейми Варди бўлмаса, бу рейтингда Райтдан яна ким ўзиб кетиши мумкин эди? Айтиш жоизки, ушбу форвард Премьер-лигадаги дебютини жуда кеч ўтказди - 27 ёшу 7 ой 20 кунлигида. Ўшанда ҳеч ким Вардини нафақат "Лестер" учун, балки бутун лига учун ажойиб фигурага айланади деб ўйламаган бўлса керак.

"Лестер" учун шов-шувли чемпионликка айланган 2015/16 йилги мавсумда Жейми Варди 24 та гол уриб, Премьер-лиганинг энг яхши тўпурари бўлди.
Бу унинг лигадаги энг яхши рекорди бўлиб қолмоқда, гарчи 2019/20 йилги мавсумда у рақиблар дарвозасига 23 та гол уриб, унга яқинлашган бўлса-да, бу яна Жеймининг тўпурарлар баҳсида ғалабасини таъминлади.

Варди ўзини жуда кеч кашф қилганини ҳисобга олсак, унинг голларининг катта қисми 30 ёшга яқинлашганда урилгани ҳеч кимни ажаблантирмаса керак. Жорий мавсумда, Жейми ўз ҳисобига 9 та гол ёзиб қўйган ва 28 ноябрь куни "Лестер"нинг уй учрашувида "Уотфорд" дарвозасига киритган иккинчи голи (4:2) Вардига буюк Иан Райтга етиб олиш имконини берди.

Варди тез орада Райтнинг рекордини янгилаши ва унинг ягона эгасига айланишига шубҳа йўқ. Жейми 34 ёшда ва унинг "Лестер" билан шартномаси яна бир ярим мавсумга мўлжалланган, шунинг учун ҳужумчи 30 ёшдан ошган футболчиларнинг Англия чемпионатида урган голлари рейтингида якка пешқадамга айланиб олиши ҳеч гап эмас.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 15:13, 27.12.2021.
Ўқилди: 4172 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.