Бугун Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Туркиядаги йиғин доирасида «Анталяспорʼʼ клуби билан ўртоқлик учрашувини ўтказди.
Тимур Кападзе шогирдлари ушбу баҳсда 6:2 ҳисобида ишончли ғалабани қўлга киритишди.
Ўртоқлик учрашуви:
Ўзбекистон U23 - "Анталяспор" - 6:2
Голлар: Хожимат Эркинов 3ʼ, Ҳусаин Норчаев 7ʼ, Абубакиризо Турдалиев 26ʼ, Элдор Бегимов 55ʼ, Руслан Жиянов 63ʼ, Алишер Одилов 78ʼ.