Италиянинг «Милан» клуби ҳимоячиси Симон Кьяер жорий мавсум кўрсатган ўйинлари ҳақида фикр билдирди.
«Милан» - мен учун қулай клуб. Майдондаги ва унинг ташқарисидаги ролим ўзимга мос келади. Биз яхши ўйин намойиш этяпмиз, мураббий менга ишонч билдирмоқда ва мухлислар мени қўллаб-қувватлашмоқда.
Милан – ажойиб шаҳар. Фаолиятимнинг бошларида «россонерлар» таркибида ўйнашни орзу қилганман. «Палермо»да ўйнаётган пайтларим агентим бир кун келиб «Милан»да ўйнашимни айтганди.
Бундан икки йил аввал барчаси мен хоҳлагандек бўлди. Мени ёшлар жамоасига сардор қилиб олишди. Биз клубни А Серия ва ЕЧЛ фаворитлигига қайтардик. Клубдаги биринчи кунимданоқ мен фаолиятимдаги энг яхши ўйинимни ўйнаганман.
Бахтга қарши, йилни тиззамдаги жароҳат билан тугатяпман. Бу мен билан биринчи марта содир бўлди, бу жуда қийин, лекин бу футболнинг бир қисми. Энди жароҳатдан қутулиб, янада кучли бўлиб қайтаман» - деди футболчи.