“Лидс” вингери Рафиня Лондоннинг “Челси” клубининг радарига тушди. Бу ҳақда SportItalia манбаси хабар бермоқда.
Қайд этилишича, “кўклар” келаси ёзда Рафиняни қўлга киритишга ҳаракат қилади. “Лидс” етакчиси учун “Челси”дан ташқари “Ливерпул” ва “Бавария” ҳам фаол кураш олиб бормоқда.
Жорий мавсумда Рафиня Премьер-лигада 16 та ўйин ўтказишга муваффақ бўлди. Бразилиялик ҳисобида 8 та гол ва битта муваффақиятли узатма бор.