“Фейеноорд”нинг туркиялик ярим ҳимоячиси Оркун Кёкчу РПЛ клубига ўтиши мумкин, дея хабар беради "Galapost". Ярим ҳимоячига Москванинг ЦСКА клуби қизиқиш билдирмоқда.
Хабарларга кўра, Нидерландия клуби январь ойида Кёкчуни қўйиб юборишга тайёр. Футболчига шунингдек, "Фиорентина", "Рома" ва "Аталанта" клублари ҳам қизиқиш билдирмоқда.
Жорий мавсумда 20 ёшли ярим ҳимоячи “Фейеноорд” сафида барча турнирларда 30 та ўйин ўтказиб, 2 та гол ва 6 та голли узатмага муаллифлик қилган.