Римнинг "Лацио" жамоаси январь ойида "Челси" футболчисини сотиб олишга ҳаракат қилади. Хабарларга кўра, "аристократлар"нинг 21 ёшли ҳужумчиси Маурицио Сарри эътиборида турибди.
Каллум Хадсон-Одои ҳамда Сарри илгари "Челси"да бирга ишлаган. Шу сабаб итальян мутахассиси уни жамоаси учун ҳужумда катта ёрдам беради деб ишонмоқда.
"Лацио" учун яна бир нишон бу "ПСЖ" вакили Курзавадир. 29 ёшли француз ҳимоячиси ҳам Саррининг рўйхатидан аллақачон жой эгаллаган.