Италия терма жамоаси бош мураббийи Роберто Манчини ПСЖда ҳаракат қилаётган Жанлуижи Доннарумманинг клубдаги вазияти ҳақида гапирди.
"Доннарумманинг заҳирада қолиб кетаётгани? Жанлуижи – дунёнинг энг яхши дарвозабонларидан бири ва унинг захира ўриндиғида ўтириши менга жуда ғалати туюлмоқда. У доимий ўйин амалиёти олмаётганидан афсусдаман, чунки дарвозабон учун барқарор ўйнаш жуда муҳим", - деди мутахассис.