"Манчестер Сити"нинг ҳужумкор ярим ҳимоячиси Бернарду Силва жамоа билан ҳамкорликни давом эттирмоқчи.
“Мен қолишга тайёрманми? Бу бир қанча омилларга боғлиқ, лекин асосий жиҳати шундаки, менга Англия Премьер-лигаси ёқади. Бу сайёрадаги энг яхши чемпионат. Энг кучли рақиблар билан беллашиш ҳар доим ёқимли. Тан оламанки, ўз позициямдан мамнунман ”, деди Силва О Jojoга берган интервьюсида.
Жорий мавсумда Силва Премьер-лигада 17 та ўйин ўтказиб, 7 та гол урди ва битта голли узатмани амалга оширди.