Кириш Регистрация
08/02 00:45 Фиорентина 2-2 Торино
08/02 01:00 Реал Сосьедад 3-1 Эльче
08/02 16:30 Болонья 0-1 Парма
08/02 18:00 Алавес 0-2 Хетафе
08/02 19:00 Лечче 2-1 Удинезе
08/02 19:00 Брайтон 0-1 Кристал Пэлас
08/02 20:15 Севилья 1-1 Жирона
08/02 20:15 Атлетик Бильбао 4-2 Леванте
08/02 21:30 Ливерпуль 1-2 Манчестер Сити
08/02 22:00 Сассуоло 0-5 Интер
08/02 22:30 Атлетико 0-1 Бетис
09/02 00:45 Ювентус 2-2 Лацио
09/02 01:00 Валенсия 0-2 Реал Мадрид
09/02 22:30 Аталанта - Кремонезе
10/02 00:45 Рома - Кальяри
10/02 01:00 Вильярреал - Эспаньол

Грузия ва Озарбойжонга 15 майгача вақт берилди

Баҳо:
+ | -

Истанбулда УЕФА ижроия қўмитасининг икки кунлик учрашуви якунланди. Унда Евро-2020 мусобақасини ўтказиш учун ариза топшириш жараёни ҳақида қарор қабул қилинди.

Аzerisport.com сайти хабар қилишича, УЕФА таркибига кирувчи барча 53 миллий ассоцияцияларга стадионлар сони, уларнинг сиғими бўйича минимал критерийлар  рўйхати акс этган таклифномалар юборилган. Ассоцияциялар 24 жамоа иштирок этадиган қитъа чемпионатини ўтказишга бўлган қизиқишларини 15 майдан кеч бўлмаган муддатгача маълум қилишлари шарт бўлади.

Агар фақат биргина ариза топширилса, УЕФА турнир мезбонини тасдиқлашдан аввал керакли кафиллик шартларини йиғиш билан шуғулланади.

Агар бир нечта ассоцияция қизиқиш билдирса, УЕФА номзодларга ариза ҳужжатлари тўпламини йиғиш учун  18 ой муҳлат беради.
Евро-2020 мезбони ҳақидаги якуний қарор 2013 йилнинг охири ва 2014 йилнинг бошида қабул қилинади.

Эслатиб ўтамиз, яқинда Озарбойжон парламенти (Милли Межилис)да сўзга чиққан Грузия Президенти Михаил Саакашвили Евро-2020 мусобақаси мезбонлиги учун Грузия ва Озарбойжон биргаликда ариза беришини айтиб ўтганди.  

Манба: azerisport.com
Киритилди: 12:23, 22.03.2012.
Ўқилди: 8227 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.