"Челси" жароҳати боис мавсум якунига қадар сафдан чиққан Чилуэлл ўрнига муносиб ўринбосар сотиб олмоқчи.
Хабарларга кўра, "аристократлар" раҳбарияти "Милан"нинг франциялик ҳимоячиси Тео Эрнандесни ўз сафига қўшиб олмоқчи, аммо қишки трансфер ойнасида бу трансфер амалга ошириг жамоа учун қийин ва қимматга тушиши мумкин.
24 ёшли ҳимоячи "Милан" сафида А Сериянинг 15 ўйинида майдонга тушиб, 2 гол урди ва 4 голга ассистентликни амалга оширди.