Мюнхеннинг "Бавария" клуби ҳимоя чизиғини кучайтиришни ният қилган.
Италиянинг "Repubblica" нашри хабар беришича, нидерландиялик "Ювентус" ҳимоячиси Маттейс Де Лигт учун курашга "Бавария" ҳам қўшилди. Уларга бу трансферни амалга ошириш йўлида энг катта рақиб "Челси" бўлиши кутилмоқда. "Кекса синьора" ҳимоячи трансферидан 60-85 миллион евро ишлаб олиш ниятида.
Жорий мавсум 22 ёшли Де Лигт А Сериянинг 15 ўйинида майдонга тушиб, 1 гол урган.