Кириш Регистрация
26/07 20:00 Бунёдкор - Пахтакор
27/07 20:00 Андижон - Бухоро
27/07 20:00 Локомотив - Сўғдиёна

«Навбаҳор» ва БухДУга трансфер тақиқи қўйилди

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон футбол ассоциацияси Футболчилар мақоми ва ўтиши бўйича қўмитаси қарорига асосан, «Навбаҳор» ҳамда БухДУ футбол клубларига нисбатан трансфер тақиқи қўлланилди.

Маълум қилинишича, мазкур клублар қўмита томонидан аввал қабул қилинган қарорларда белгиланган муддатларда футболчилар ва бошқа клублар олдидаги молиявий мажбуриятларини бажармаган.

Шу муносабат билан, Ўзбекистон футбол ассоциациясининг Футболчилар мақоми ва трансфери тўғрисидаги регламентининг 12bis-моддаси талабларига мувофиқ, ҳар икки клубга кетма-кет икки рўйхатдан ўтказиш даври мобайнида миллий ва халқаро миқёсда янги футболчиларни Ўзбекистон Профессионал футбол лигасида рўйхатдан ўтказиш тақиқланди.

Футболчилар мақоми ва ўтиши бўйича қўмита клубларни қабул қилинган қарорларни тўлиқ бажаришга чақирди. Шунингдек, молиявий мажбуриятлар белгиланган тартибда адо этилмаган тақдирда, уларга нисбатан янада оғирроқ интизомий санкциялар қўлланилиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирилди.

Манба: pfl.uz
Киритилди: 23:00, 25.07.2026.
Ўқилди: 974 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик