"МЮ"нинг собиқ юлдузи Неманья Видич ўз ҳаётида учратган энг яхши ҳужумчи номини айтди. У шундай дейди:
"Дрогба ўзига хос ҳужумчи эди. У ҳимоячилардан яхшироқ ўйлар, олдинни кўра билар эди. У жуда кучли бўлган. Дрогба жуда ҳам муҳим голларни киритар, ҳаддан ташқари барқарор ўйин намойиш этарди. Мен у билан ҳар иккимиз ҳам ўз фаолиятимизнинг гуллаган даврида кўп марта тўқнаш келганман. Баъзида у, баъзан эса мен ғолиб чиқардим".
Видич, шунингдек, Питер Крауч, Луис Суарес, ҳамда Серхио Агуэрони кучли ҳужумчилар деб таъкидлади.