"The Sun" нашри хабарига кўра, "Барселона" ярим ҳимоячиси Филиппе Коутиньо яқинлашиб келаётган қишки трансфер ойнаси учун жамоани тарк этишга ҳозирлик кўрмоқда.
Хабар қилинишича, футболчи 2022 йилги жаҳон чемпионатида терма жамоага ўтиш учун кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлиш учун клубни ҳозир тарк этишга рози бўлган.
Коутиньо Қатардаги жаҳон чемпионатига чиқиш учун кўпроқ ўйнаши кераклигини тушунади. Қайд этилишича, "Ливерпуль"нинг собиқ футболчиси АПЛга қайтиши мумкин, унга "Арсенал", "Эвертон" ва "Тоттенхэм" клублари қизиқиш билдирмоқда.