Каталониянинг «Барселона» клуби ҳимоячиси Дани Алвес мавсумнинг иккинчи ярми ҳақида фикр билдирди. Бразилиялик футболчи «кўк-анорранглилар» вазиятни тўғрилаш ва янги ютуқларга даъво қилишларига ишонмоқда.
«Биз буюк жамоани тиклаш учун ҳаракат қилишимиз керак. Яхшиямки, энди Хосеп Бартомеу йўқ, акс ҳолда мен жамоага қайтмаган бўлардим. Фикримча, ҳозирги «Барселона» совринни қўлга кирита олади. Мен бунга шубҳа қилмайман. Мен ва Хави яна ёрдам бериш учун келдик, чунки биз бу клубни яхши кўрамиз, биз футболчи сифатида клуб тарихига кирганмиз», - Алвеснинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Sport нашри.