Лондоннинг «Челси» клуби ҳужумчиси Ромелу Лукаку қачонлардир яна «Интер» таркибида ўйнашга умидвор эканлигини яширмади.
«Умид қиламанки «Интер» сафига фаолиятимнинг охирида эмас, энг юқори чўққисида қайтаман», — Лукакунинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Sky Sport нашри.
28 ёшли Лукаку «Интер» таркибида 2019 йилдан 2021 йилгача тўп суриб, ўтган мавсумда Италия чемпионлигини қўлга киритди