Кириш Регистрация
14/03 00:45 Торино 4-1 Парма
14/03 01:00 Алавес 1-1 Вильярреал
14/03 18:00 Жирона - Атлетик Бильбао
14/03 19:00 Интер - Аталанта
14/03 20:00 Сандерленд - Брайтон
14/03 20:00 Бёрнли - Борнмут
14/03 20:15 Атлетико - Хетафе
14/03 22:00 Наполи - Лечче
14/03 22:30 Челси - Ньюкасл
14/03 22:30 Арсенал - Эвертон
14/03 22:30 Реал Овьедо - Валенсия
15/03 00:45 Удинезе - Ювентус
15/03 01:00 Вест Хэм - Манчестер Сити
15/03 01:00 Реал Мадрид - Эльче
15/03 16:30 Верона - Женоа
15/03 18:00 Мальорка - Эспаньол
15/03 19:00 Ноттингем Форест - Фулхэм
15/03 19:00 Ман. Юнайтед - Астон Вилла
15/03 19:00 Кристал Пэлас - Лидс
15/03 19:00 Пиза - Кальяри
15/03 19:00 Сассуоло - Болонья
15/03 20:15 Барселона - Севилья
15/03 21:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
15/03 22:00 Комо - Рома
15/03 22:30 Бетис - Сельта

Шахмат. Жавоҳир Синдаров блиц бўйича ЖЧда 8-ўринни эгаллади

Баҳо:
+ | -

Польшанинг Варшава шаҳрида блиц шахмат бўйича жаҳон чемпионати ўз ниҳоясига етди. Бугун ўтказилган баҳслар якунига кўра, Жавоҳир Синдаров ҳамюртларимиз ичида энг яхши натижани қайд этди.

Шахматчимиз 21 имкониятдан 13,5 очко жамғарган ҳолда 8-ўринни эгаллади. Синдаров сўнгги тур олдидан ўтказилган Левон Аронян (АҚШ)га қарши оқ доналарда ўйнаб, имкониятни бой бериб қўйди. Ватандошимиз вақт танқислигига учрагани сабабли хатога йўл қўйди. Жавоҳир мазкур баҳсда ғалаба қозонганида, янада юқорироқ ўринлардан бирини эгаллаши мумкин эди. Мазкур натижа учун Синдаров 14 минг доллар мукофот пулини қўлга киритди.

Шунингдек, Шамсиддин Воҳидов 12,5 очко билан 40, Нодирбек Абдусатторов эса 12 очко билан 43-ўринни банд этди. Жаҳонгир Воҳидов эса 11 очко билан 80-ўриндан жой олди.

Маълумот учун, блиц баҳсларида 180 нафар шахматчи совринли ўринлар учун кураш олиб борди. Чемпионлик унвони эса франциялик Максим Вашье-Лагравга насиб этди. У тай-брейкда польшалик Ян-Кристоф Дудани мағлуб этди.

Эслатиб ўтамиз, бир неча кун олдин Нодирбек Абдусатторов рапид шахмат бўйича жаҳон чемпионлигини қўлга киритганди.

Манба: olamsport.com
Киритилди: 08:32, 31.12.2021.
Ўқилди: 3637 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.