Тўрт нафар босқинчилар Англиянинг "Манчестер Сити" ҳимоячиси Жоау Канселуга ҳужум қилишди ва ҳужум натижасида қимматбаҳо буюмларини ўғирлаб кетишди. Бу ҳақда футболчининг ўзи "Instagram"даги расмий саҳифасида хабар тарқатди.
Футболчи қаршилик кўрсатишга уринган ва бунинг натижасида жароҳат олган.
"Афсуски, бугун менга ва оиламга зарар етказмоқчи бўлган тўрт нафар қўрқоқларнинг ҳужумига учрадим. Қаршилик кўрсатишга ҳаракат қилгансиз шундай бўлади. Улар менинг барча қимматбаҳо тақинчоқларимни олиб, юзимни шу аҳволга солишди. Билмайман, инсон нақадар бунчалик ёмон бўлса. Мен учун энг асосийси — бу менинг оилам ва бахтимга уларга зарар етмади. Ҳаётимдаги энг кўп тўсиқларнинг бири бўлди бу", — деб пост қолдирди Канселу.