Англиянинг "Манчестер Сити" клуби яримҳимоячиси Самир Насри жамоасининг "Манчестер Юнайтед"га қарши бўладиган учрашуви чемпионлик тақдирини ҳал этадиган баҳс бўлишига умид қилмоқда.
«МЮ»га қарши кечадиган ўйинда ва АПЛда қолган барча учрашувларда ғалаба қозонишимизга умид қиляпман. Шунингдек, "қизил иблислар" билан бўлажак ўйинимиз премьер-лиганинг "финали" бўлишини ҳам хоҳламоқдаман. Бу биз футболчилар ва мухлислар учун фантастик воқеа бўлар эди».
«Юнайтед» чемпионлик учун охиригача курашадиган жамоа. Уларнинг тажрибаси жуда юқори. Уларда 25 йил давомида қўлга киритилиши мумкин бўлган барча совринларни ютган ажойиб мураббий бор».
"МЮ"да унчалик қийин бўлмаган учрашувлар қолди. Шунинг учун ҳам уларни қайсидир учрашувда мағлубиятга учрайди, деб ўзимизни овутиб ўтиришдан маъно йўқ. Бироқ жамоамизнинг "Челси"га қарши ўйинимиз улар учун огоҳлик қўнғироғи бўлди. Биз ҳам чемпионатнинг сўнгги туригача кураш олиб боришимизни улар тушунишлари лозим", - дейди Насри.