Каталониянинг "Барселона" клуби Лондоннинг "Челси" клуби ҳимоячиси Давид Луизни сотиб олиш фикрига яна қайтди. Бу ҳақда "СПОРТ360" нашри хабар тарқатмоқда.
Манбанинг маълум қилишича, каталонияликлар раҳбарияти ўз ҳимоя чизиғидан қониқиш ҳосил қилмаяпти. Шу боисдан ҳам улар 24 ёшли бразилиялик футболчи учун 35 миллион фунт стерлинг миқдорида пул тўлашга тайёр бўлиб турибди.
Давид Луизнинг ўзи ҳам "Челси"дагит фаолияти бир текис кечмаётганидан норози бўлмоқда. Бу эса "Барса" билдираётган таклифга эътибор беришини ҳам билдиради, деб ёзади манба.
Футболчининг трансфер масаласи ёзда "Челси"га янги бош мураббий келишидан сўнг ҳал бўлади. Агар янги мураббий режаларида Луизга ишонч билдирмаса бразилиялик футболчи катта эҳтимол билан фаолиятини Испаниянинг амалдаги чемпиони таркибида давом эттиради.