Англиянинг «Манчестер Сити» клуби ярим ҳимоячиси Родри «Арсенал» (2:1) устидан қўлга киритилган ғалаба ҳақидаги фиклари билан ўртоқлашди.
«Мавсум мобайнида 2-3 та шунақа ўйинлар бўлиб туради. Рақиб турнир жадвалидаги ўрнига муносаб эканлигини кўрсатиб қўйди. Улар Микель Артетанинг қўл остида ўсишга эришгани таҳсинга лойиқ.
Биздан фарқли равишда, уларда дам олиш кунлари кўпроқ бўлганини билиб тургандик. Уларнинг ҳисобида ўйинга тайёргарлик кўриш учун олти кун бор эди, биз эса бир ҳафтада учта ўйин ўтказдик.
Баъзида жисмоний ҳолат қониқарли бўлмаса, вазифа қийинлашади. Биринчи бўлимда муаммоларга дуч келдик, иккинчи бўлимда эса назоратни ўз қўлимизга олдик.
Одамлар биздан ҳар доим юқори савияли ўйин кутишади. Бу ҳар доим ҳам амалга ошмайди.
Мен коронавирусга чалинганидан кейинги биринчи учрашувимни ўтказдик ва сўнгги 20 дақиқада чарчаб қолдим" - деди Родри.