Махачқалъанинг «Анжи» клуби Португалиянинг «Порту» клуби ҳужумчиси Халкка қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда Lancenet нашри хабар тарқатмоқда.
Манбада маълум қилинишича, Россия клуби бразилиялик футболчи учун 40 миллион евро беришга тайёр. Аммо футболчининг шартномаси 2016 йилга қадар мўлжалланган бўлиб ушбу шартномани ҳар қандай ҳолатда ҳам бузиш учун клуб ҳисоб рақамига 100 миллион евро компесация пули ўтказиб бериши кўрсатиб ўтилган.
Эслатиб ўтамиз, Халкка шунингдек, Италиянинг «Интер», Англиянинг «Челси» ва Франциянинг «ПСЖ» клублари ҳам қизиқиш билдиришган.