Лондоннинг "Челси" клуби Индонезиянинг "Bank Negara" (BNI) номли банки билан ҳомийлик шартномасини имзолади. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар тарқатмоқда.
Манбада ҳозирча ушбу шартноманинг молиявий шартлари ошкор қилинмаган.
Шартнома шартларига кўра, BNI банки мижозлари "Челси" учрашувларига чиптани имтиёзлар асосида сотиб олиши ва бир қанча ноёб ютуқларни қўлга киритиши мумкин бўлади. Икки томоннинг келишувига биноан шартнома тўрт йил муддатга имзоланди.
Таъкидлаб ўтиш жоиз, "Челси" ўз тарихиди биринчи маротаба Осиё банки билан шартнома имзолади.