Футбол қизиқарли ўйин. Унда ақлбовар қилмас хатолар ва доҳиёна харакатлар тез-тез учраб туради. Биз ҳаммамиз ўйиннинг энг юқори даражасида гуллаб-яшнаши мумкин бўлган тики-така ва ҳужумкор футболни яхши кўрамиз. Аммо чиройли ўйиндан ташқари шундай воқеалар бўладики, булар тарих зарварақларига муҳрланиб қолади. 1 асрдан кўпроқ вақт давомида биз футболнинг бир неча такрорланмас рекордлари гувоҳига айланганмиз.
Қуйида шу тоифадаги 11 ақлбовар қилмас рекордлар билан танишиб чиқамиз. Улар катта эҳтимол яқин йиллар ичида янгиламаса керак.
1. Энг узоқ масофадан урилган гол.
Биз ўтган йили “Ньюпорт Каунти” дарвозабони Том Кингнинг 96,01 метр (105 ярд) зарбаси рақиб дарвозасидан ўрин олганигини эшитдик ва видеоларда ҳам кўрдик. Бу шунчаки супер гол эди.
Олдинги рекордчи Асмир Бегович билан таниш бўлсангиз керак, у "Саутгемптон"га қарши 91,9 метрдан гол киритгани учун Гиннеснинг рекордлар китобига кирган.
2. Битта ўйинда энг кўп қизил карточка
Independentхабарига кўра, 2011 йилда Аргентина футболининг бешинчи лигасида “Клейпол”ва “Виктория Аренас”ўртасидаги тўқнашувда камида 36 та қизил карточка кўрсатилган.
Биринчи бўлимда икки футболчи майдондан четлатилди, бироқ танаффусдан кейин юзага келган оммавий муштлашув якунда бош ҳакам Дамиан Рубиньо ҳар бир ўйинчи, ўринбосар ва мураббийлар штаби аъзосига қизил карточка курсатишига тўғри келган.
3. Энг узоқ масофадан бош билан урилган гол.
Майдон маркази, ёки унинг нариги томонидан бош билан гол уриш имконсиздек коринади. Лекин 2011 йилда “ОДД Гренланд” ва “Тромсо Идреттслаг” ўртасидаги тўқнашувда Жон Самуелсен айнан шундай натижага эришган эди.
Рақиб дарвозабони стандард вазиятда ўз постини ташлаб ҳужумга кетган пайтида, Жон Самуэлсеннинг бошига топ келиб қолади ва у майдон марказига етмасданоқ боши билан бўш қолган дарвозани ишғол этади. Бу нуқтадан баьзи футболчилар оёқда ҳам гол ура олмайди.
4. Энг кекса фаол футболчи.
Гиннеснинг Рекордлар китобига кўра, энг кекса фаол футболчи Эззелдин Баҳодир бўлиб, у 2020 йилнинг март ойида “Қоҳира” клубида 74 ёш-у 125 кунлигида майдонга тушиб тарихга кирди.
1945 йилнинг 3 ноябрида таваллуд топган Баҳодир Мисрдаги рекорд ўйинида пенальтини ҳам амалга оширишга муваффақ бўлди. Ақл бовар қилмайдиган натижа.
5. Энг тезкор хет-трик
Роберт Левандовски "Волфсбург"га қарши ўйиндами? Садио Мане - Астон Вилла? Йўқ, бу треблларнинг ҳеч бири бу рекордни ўз зиммасига олмайди, чунки Гиннеснинг Рекордлар китоби бу натижага Томми Росс номи лойиқ деб ҳисоблайди.
Ажабланарлиси шундаки, Росс 1964 йилда "Наирн Каунти"га қарши ўйинда бор-йўғи 90 сония ичида хет-трик қайд этишга муваффақ бўлган. Яқин орада ҳеч ким бу натижани такрорлай олмаса керак.
6. Жаҳон чемпионатининг бир учрашувидаги энг кўп сейв
Ҳа бу рекордга бутун турнирдаги сейвларни санаш керакдир. Аммо шунда ҳам кўпчилик дарвозабонлар Ховарднинг бир ўйиндаги 16та сейвига ета олишмаса керак. Лекин бутун турнир давомида ундан яхши натижа кўрсатилган дарвозабонлар топилади. Тим эса 16 сейвни бир ўйинда амалга оширган ва бу шунинг учун ҳам қадрли.
7. Календар йилидаги энг кўп гол.
Спорт бўйича энг машҳур жаҳон рекордлардан бири шубҳасиз энг кўп гол уриш билан боғлиқ бўлади. Футболдаги шундай рекорд соҳиби бу - Лионель Месси. У 2012 йилда 91 гол киритишга муваффақ бўлган.
Месси "Барселона" учун 79 та, Аргентина учун эса 12 та гол уриб, Герд Мюллернинг 85 та голли рекордидан ўзиб кетган.
8. Энг узун пенальтилар серияси.
Гиннеснинг Рекордлар китобига 2005 йилги Намибия кубоги финалида 24тадан 48та пенальти тепилганлиги ҳам жой олган. Якунда 17-16 ҳисобида “КК Пэлас” жамоаси ғалаба қозонган. Таъкидлаш жоизки 2 футболчи 3тадан пенальти тепишга муваффақ бўлган. Аммо улардан бирининг хатоси якунда жамоасига қимматга тушган.
9. Жаҳон чемпионати учрашувидаги энг тезкор гол.
Чехословакиялик Ватслав Масек 1962 йилги жаҳон чемпионатида 15 сонияда урилган голи билан деярли ярим аср давомида бу рекордни сақлаб турган эди, аммо унинг рекордини Хоқон Шукур янгилаган. Туркиялик ҳужумчи 2002 йил учинчи ўрин учун ўйинида мезбон Жанубий Кореяга қарши бор-йўғи 10,89 сонияда гол уришга муваффақ бўлди ва янгиланмас рекорд ўрнатди.
10. Энг кўп гол киритилган ўйин.
Guardian маълумотларига кўра, 1886 йилдан бери “Арброт” 36-0 “Бон Аccорд” томонидан қўлга киритилган футбол ўйинида энг кўп гол уриш бўйича жаҳон рекорди 2002 йилгача сақланиб қолинган.
“АС Адема”“Стад Олимпик Л’мерн” ўртасидаги учрашув 149-0 ҳисобида якунланган. Мағлуб бўлган жамоа хакам қароридан норози бўлган ва ўз дарвозасига 149 бор гол киритган.
11. Энг кўп гол урган дарвозабон.
1997 йилдан 2015 йилгача турли хил жарима зарбалари ва пенальтилар билан 131 марта гол киритган "Сан-Паоло" афсонаси Рожерио Сени каби яна бир дарвозабон пайдо бўлишини тасаввур қилиш қийин.
Сени 2005 йилги мавсумда 21 бор гол киритган. Ха, ҳужумчилар ҳам унинг ўша мавсумига хавас қилишса арзийди.
Миржалол Пардабоев тайёрлади.