Кириш Регистрация

Хави: "Бир суткада 24 соат ишлаяпмиз"

Баҳо:
+ | -

Каталониянинг «Барселона» клуби бош мураббийи Хави президент Жоан Лапортанинг сўзларини қўллаб-қувватлади.

– Лапортанинг трансфер бозоридаги оптимистлигига шерикмисиз?

– Ҳа, унинг гапларига қўшиламан. Мен ҳам жуда оптимистман. Менга унинг амбициялари ёқади ва бундан жуда хурсандман. Биз аввалги мавқега қайтиш учун ишлаяпмиз. Биз ЕЧЛга йўлланма берадиган ўринга яқинмиз. Бу осон бўлмайди, лекин биз қаттиқ ишлаяпмиз. «Барселона»ни аввалги ҳолатига қайтариш учун тинимсиз меҳнат қиламиз. Биз тўғри йўлдамиз.

– «Тайёрланинг, «Барселона» қайтмоқда». Лапортанинг бу сўзларига қандай қарайсиз?

– Бу - асосий мақсад. Биз тўққизинчи ўринда эдик, бешинчи ўринга кўтарилди. Биз қайтяпмиз. Биз жамоанинг позицион ўйинига, ўз услубига қайтяпмиз. Ферран Торреснинг трансфери... Биз янги футболчиларни олиб келиш устида ишлаяпмиз. Биз бир кунда 24 соат ишдамиз" - деди Хави.

Киритилди: 19:36, 04.01.2022.
Ўқилди: 2934 марта.
Фикрлар: 9 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.