Ярим ҳимоячи Серхи Роберто "кўк-анорранглилар" билан амалдаги шартномасини узайтириши мумкин.
Маълумотларга кўра, жамоа мутасаддилари футболчи билан янги шартнома борасида музокаралар олиб бормоқда. Унга кўра, Робертонинг маоши кескин пасайтирилади. Қолган деталлар ҳозирча ноъмалум.
Маълумот учун, 29 ёшли Серхи жорий мавсум Ла Лиганинг 9 ўйинида майдонга тушиб, 2 гол урди ва 1 голли узатмани амалга оширди.