Кириш Регистрация
18/05 19:00 Қизилқум 2-4 Олимпик
18/05 19:00 Андижон 1-1 Металлург
18/05 21:00 Лечче 0-2 Аталанта
18/05 23:45 Торино 3-1 Милан
19/05 00:00 Алавес 1-0 Хетафе
19/05 15:30 Сассуоло - Кальяри
19/05 18:00 Монца - Фрозиноне
19/05 18:00 Удинезе - Эмполи
19/05 20:00 Манчестер Сити - Вест Хэм
19/05 20:00 Шеффилд Юнайтед - Тоттенхэм
19/05 20:00 Арсенал - Эвертон
19/05 20:00 Брентфорд - Ньюкасл
19/05 20:00 Брайтон - Ман. Юнайтед
19/05 20:00 Бёрнли - Ноттингем Форест
19/05 20:00 Челси - Борнмут
19/05 20:00 Кристал Пэлас - Астон Вилла
19/05 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
19/05 20:00 Лутон - Фулхэм
19/05 21:00 Интер - Лацио
19/05 22:00 Валенсия - Жирона
19/05 22:00 Вильярреал - Реал Мадрид
19/05 22:00 Атлетик Бильбао - Севилья
19/05 22:00 Атлетико - Осасуна
19/05 22:00 Барселона - Райо Вальекано
19/05 22:00 Бетис - Реал Сосьедад
19/05 22:00 Кадис - Лас-Пальмас
19/05 22:00 Мальорка - Альмерия
19/05 22:00 Гранада - Сельта
19/05 23:45 Рома - Женоа
20/05 00:00 Лорьян - Клермон
20/05 00:00 Монако - Нант
20/05 00:00 Лилль - Ницца
20/05 00:00 Лион - Страсбур
20/05 00:00 Реймс - Ренн
20/05 00:00 Ланс - Монпелье
20/05 00:00 Тулуза - Брест
20/05 00:00 Гавр - Марсель
20/05 00:00 Метц - ПСЖ
20/05 21:30 Салернитана - Верона
20/05 23:45 Болонья - Ювентус

Қишки мавсумда кутилаётган трансферлар (топ-7)

Баҳо:
+1 | -

2022 йил кириб келди, бу эса Европада қишки трансфер ойнаси очилишини билдиради. “Stadion.uz”нашри анъанавий тарзда барча трансфер ҳақидаги миш-мишларини тўплаб, қишининг энг кутилган ТОП-7 трансферини эътиборингизга ҳавола этади.

 

7. Сердар Азмун: → “Лион” ва “Ньюкасл”

Бу қишда “Зенит”нинг эронлик легионери Сердар Азмун Европани топ-5 чемпионатини забт этмоқчи. Санкт-Петербургда уч йил давомида у ажойиб ўйин кўрсатди: 104 учрашув, 62 гол, 23 голли узатма.

Ҳозирда Азмунга асосий давогар — “Лион” ва “Ньюкасл”. Француз клуби ҳужумчи учун 3 миллион евро таклиф қилган. Аммо, эронликнинг трансфер қиймати 25 миллионни ташкил қилади. Бироқ, энди “Зенит” ўз шартларини қўйишга ҳақли эмас, чунки футболчининг шартномаси ёзда тугайди ва у клуб билан янги шартнома имзоламоқчи эмас.

Ўтиш эҳтимоли: 7/10.

 

6. Эдинсон Кавани: → “Барселона”

“Барселона”нинг қишки трансфер мақсади — Эдинсон Кавани. Агуэро билан содир бўлган воқеадан сўнг, каталонияликларга марказий ҳужумчи керак. Хави ва жамоасининг назари уругвайлик Эл Матадорга тушди. КаваниМЮга ҳам керак ва Ральф Рангник бундай тажрибали ҳужумчини қўйиб юбормайди, албатта. Бироқ Каталония клуби яхши таклиф билан ҳаммасини ҳал қилиш мумкин. 

Ўтиш эҳтимоли: 7/10.

 

5. Аарон Рэмзи → “Рома”, “Ньюкасл”ва“Арсенал”

Уэльслик футболчи эркин агент сифатида “Ювентус”га ўтганида, бутун Европадаги мутахассислар бу трансферни жуда фойдали деб ҳисоблади. Бироқ, Туриндаги икки мавсумда ҳам Рэмзи ўзини кўрсата олмади ва захира футболчисига айланди.

Футболчининг йилига 7 миллион евро маоши “Ювентус”ни унга янги клуб излашга мажбур қилди. “Calciomercato” нашрининг ёзишича, агар “Юве” қишда Рэмзини сотмаса, у билан шартномани бузишга мажбур бўлади. Футболчига давогарлар орасида унга бегона бўлмаган “Арсенал”шунингдек,“Рома” ва “Ньюкасл” клублари ҳам бор.

Ўтиш эҳтимоли: 9/10.

 

4. Фелипе Коутиньо: → Премьер-лига клублари

2018 йилда унинг трансфери қишнинг энг кутилган трансфери бўлди. Аммо,  Каталонияда Фелипе Коутиньонинг юлдузи жуда тез сўнди. Ҳозир бразилиялик “Барселона”нинг энг кўп маош олувчи футболчиларидан бири, аммо клубга бу керак эмас. “Барса” Коутиньодан тезроқ қутулмоқчи. Плеймейкерга давогарлар орасида “Эвертон”, “Арсенал” ва “Ньюкасл” каби АПЛ клублари бор.

Ўтиш эҳтимоли: 8/10.

 

3. Жюль Кунде: → “Челси”

Икки йил аввал “Севилья” бу йигит учун “Бордо”га 25 миллион евро тўлаган. Кунде андалусияликларга тезда мослашди ва Испания чемпионатининг энг яхши марказий ҳимоячиларидан бирига айланди. Ҳозир унинг бозор нархи 60 миллион еврони ташкил этади ва кўплаб топ-клублар уни ўз жамоасида кўришни хоҳлашади.

“Севилья” франциялик футболчини қўйиб юборишга тайёр, аммо футболчининг товон пули 80 миллион евро. Кундега ёзда қизиқиш билдирган Лондоннинг “Челси” клуби тўлиқ пул тўлашга тайёр. “Аристократлар”кутиб туришидан фойда йўқ, чунки ёздаёқ клубнинг 3 нафар ҳимоячиси билан шартномалар тугаяпти: Аспиликуэта, Рюдигер ва Кристенсен. 

Ўтиш эҳтимоли: 7/10.

 

2. Эрлинг Ҳоланд: → “Реал Мадрид” ва “Барселона”

Агар сиз бирорта олий лигада ўйнасангиз ва шундай феноменал статистикага эга бўлсангиз, у ҳолда сиз автоматик равишда Европа гигантларининг “радарларига тушасиз”. Эрлинг Ҳоланд қаерда ўйнайди? Ҳамма бу саволни беряпти. Олдинроқ “Боруссия” норвегиялик футболчи яна бир йил қолиши учун қўшимчапул ҳам беришга тайёрлиги ҳақида маълумотлар пайдо бўлганди. Энди Европа ОАВлари Ҳоланд қишда “Боруссия Д”ни тарк этиши мумкинлиги ҳақида ёзмоқда. Масалан, нуфузли “Goal” нашри “Реал Мадрид” футболчи учун устувор вариант эканлигини ёзмоқда. Кеча эса Эрлинг “Барселона” билан дастлабки келишувга эришгани ҳақида бонг урилди. “Боруссия” учун эса мавсум ўртасида етакчиларни сотиш янгилик эмас. Масалан, Пулишич ва Обамеянг ўз вақтида кетишди.

Ўтиш эҳтимоли: 5/10.

 

1. Пьер-Эмерик Обамеянг: → “Ювентус” ёки “Ман Сити”

Агар қишда Ҳоланднинг трансферига ишониш қийин бўлса, у ҳолда январь ойида Пьер-Эмерик Обамеянг янги клубига ўтишига шубҳа йўқ. Доимий тартиб-интизом бузилиши туфайли Микель Артета аввалига 32 ёшли ҳужумчини сардорлик боғичидан олиб қўйди, кейинчалик эса жамоада унга жой йўқлиги айтилди:

“Биз барча ўйинчилардан биз риоя қиладиган қоидалар ва стандартларга мувофиқ ҳаракат қилишларини кутамиз ва Обамеянг ҳам бундан мустасно эмас”, - дейди Артета

Кўпгина, ОАВнинг хабарига кўра, Обмаеянг “Ювентус” “нишони”да бўлиб турибди. Чунки, туринликлар “Барса”га кетиши тахмин қилинган Мората ўрнига Пьер-Эмерикни номзод сифатида кўрмоқда. Шунингдек, “Ман Сити” ҳам футболчини “шорт-листи”га қўшиб қўйган.

Ўтиш эҳтимоли: 9/10.

 

Жамшиджон Маҳмудов тайёрлади.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 13:51, 05.01.2022.
Ўқилди: 11086 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.