“Челси” яримҳимоячиси Кай Хавертц Лига кубоги ярим финалида “Тоттенхэм” дарвозасига гол урди.
Учрашувнинг 5-дақиқасида немис футболчиси “шпорлар” дарвозасига зарба берди, бироқ урилган голни нишонлаш вақтида унинг бармоғи синиб кетди. Шунга қарамай, Ҳавертц ўйнашда давом этди ва фақат танаффусда алмаштирилди.