"Челси" ҳимоячиси Андреас Кристенсен "Барселона"га ўтиши мумкин.
"Mundo Deportivo" нашри хабарига кўра, Каталония клуби футболчини қўлга киритиш учун ҳаракатларини кучайтирди. "Кўк-анорранглилар" даниялик футболчи учун 4+1 йиллик шартнома таклиф қилган. Агар футболчи билан келишувга эришилса, Андреас ёзда эркин агент мақомида Испанияга кўчиб ўтади.
Аввалроқ ҳимоячи ва "Челси" ўртасидаги музокаралар тўхтаб қолгани ҳақида хабарлар чиққан эди.