Лондоннинг “Челси” клуби “Барселона” ҳимоячиси Сержиньо Дестни сотиб олиши мумкин. “Арситократлар” “Эвертон” билан француз футболчиси Люк Диннинг трансфери борасида келиша олмаса, Каталон клуби футболчисини сотиб олиш имкониятини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда “The Sun“ нашри хабар бермоқда.
Эслатиб ўтамиз, Дест 2020 йилда “Аякс”дан “Барселона”га ўтган эди. Жорий мавсумда америкалик футболчи Испания чемпионатининг 12 та учрашувида қатнашиб, 3 та голли узатмани амалга оширди. 2019 йилдан Дест АҚШ терма жамоасига чақирилган.
28 ёшли Динг жорий мавсумда ҳимоячи Англия Премьер-лигасининг 13 учрашувида қатнашган. Франциялик футболчининг “Эвертон” билан шартномаси 2025 йилнинг ёзида якунига етади. Трансфермаркт портали футболчини 30 миллион еврога баҳоламоқда.