Кириш Регистрация

Фозил Мусаев: «Қолган дарвозабонлар Қувватовнинг ўрнини боса олишади»

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси сардори Фозил Мусаевнинг фикрича, терма жамоа билан Вьетнамга келган 3 нафар дарвозабонлардан бири асосий дарвозабон Санжар Қувватовнинг ўрнини боса олади. Қувватов саралашнинг гуруҳ босқичидаги дастлабки 4та ўйинда бирорта ҳам гол ўтказиб юбормаганди.

Лекин у Олий лига доирасида "Машъал" сафида "Бунёдкор"га қарши ўйинда тиззасидан жароҳат олгани туфайли саралаш баҳсларига кела олмади. Вьетнамга делегация сафида "Бунёдкор" посбонлари Акбар Тўраев ва Виктор Мочалов ҳамда "Насаф" дарвозабони Элдорбек Суюнов ташриф буюрган. Улардан қайси бирига ишонч билдиришни аниқлаб  олиш учун Вадим Абрамовнинг ихтиёрида бир неча кун вақт бор.

"Санжар — жуда яхши дарвозабон. У саралаш мусобақаси давомида юқори савияда ўйнади. Фақат сўнгги 2та ўйин давомида бироз унинг омади чопмади", дейди Мусаев www.the-uff.com сайтига берган интервьюсида.

23 ёшли футболчи 2009 йили Мисрда ўтказилган 20 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги жаҳон чемпионатида Қувватов билан бирга тўп сурган.

"Ханойга келган 3 нафар дарвозабонларнинг савияси Санжарникидан кам эмас. Биз уларга ишонамиз. Улар бемалол Қувватовнинг ўрнини боса олишади", дейди олимпиячиларимиз сардори.

Манба: www.the-afc.com
Киритилди: 13:23, 25.03.2012.
Ўқилди: 9262 марта.
Фикрлар: 8 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [7126]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [3470]

Холанд келажакда бу икки клубдан бошқа жамоаларнинг таклифларини кўриб чиқмайди [3249]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [3036]

Миллатлар лигаси. Португалия терма жамоаси Роналдусиз ва камчиликда Норвегияни мағлуб этди [2180]

Дунёдаги энг қиммат футболчилар рейтинги: Винисиус 10-ўринга тушди [2173]

Осиёда ЖЧ-2034 йўлланмалари қандай тақсимланади? [2073]

"Реал" собиқ футболчиси Моуриньонинг кетишини истамоқда [2022]

Лионель Месси хайрлашув ўйини олдидан Аргентина терма жамоаси қароргоҳига етиб келди [2003]

«Реал»нинг икки янги футболчиси ва «Барселона» тарбияланувчиси — Ла Лиганинг энг кўп қимматлашган бешлигида [1958]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик