Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Андрей Мишченко: «АГМК билан чемпионлик учун курашамиз»

Баҳо:
+ | -

АГМК клуби яқинда украиналик ҳимоячи Андрей Мишченко билан шартнома имзолади. У украиналик журналистга интервью берди.

– Нима учун Осиёда қолишга қарор қилдингиз? У ернинг маданияти ёқиб қолдими?
– АГМК бош мураббийи Миржалол Қосимовнинг шахсан ўзи менга қизиқиш билдиргани муҳим роль ўйнади. Бундан ташқари, АГМКдан аниқ таклиф тушди. Шунинг учун уни дарҳол қабул қилдим. Бу вариант мени тўла қаноатлантирди. Шунинг учун ҳозир Ўзбекистондаман.

– Молиявий жиҳатдан Ўзбекистонда ўйнаш Тожикистондагига нисбатан манфаатлими?
– Ҳа, Ўзбекистонда ҳақиқатан ҳам манфаатлироқ. Қай даражада? Буниси сир.

– Украинадан ҳам таклифлар тушдими? Нима учун уйга қайтишни истамадингиз?
– Украинадан таклифлар бўлмади, ҳеч ким мен билан гаплашмади. Эрондан вариант бор эди. Шунингдек, баъзи гап-сўзлар бўлди, аммо аниқ таклиф бошқа бўлмади. АГМК ва Эрон вариантидан Ўзбекистонни танладим.

– Ўзбекистон чемпионати ҳақида нималарни биласиз?
– Маълумотларга қараганда, Ўзбекистон чемпионати Осиё миқёсида яхши даражада. Кўп жамоа чиройли ва қизиқарли футбол намойиш этишади. Бу рақобатбардош мусобақа. Ўйинларда иштирок этганимдан сўнг янада аниқроқ фикр билдиришим мумкин.

– Мураббий билан суҳбатингиз қандай кечди?
– Яхши. Кўришдик, унинг талабларини муҳокама қилдим. Мен уларни тингладим ва тушундим. Жамоа манфаати учун ишлашга ва уларнинг талабини бажаришга ҳаракат қиламан.

– Машғулот жараёнига мослашиш қийин кечяптими? Уларнинг ўйин услуби «Истиқлол»никидан кескин фарқ қиладими?
– Очиғини айтсам, қийинчиликка дуч келмадим. Машғулот жараёнига қўшилишим осон кечди. Мослашиш жараёни осон ва яхши кечмоқда. Мен Осиё футболини биламан. Шу боис, қийин бўлмаслиги керак. Вақти келиб ҳаммаси жойига тушиб кетади, деб ўйлайман. Шунчаки янги иш жойига мослашяпман.

– Сизни Ўзбекистонда қандай ҳаёт тарзи кутаётгани билан қизиқиб кўрдингизми?
– Очиғини айтсам, ҳозирча бунга қизиқмадим. Бу борада қийинчиликка дуч келмаслигимга ишончим комил. Жамоада менга ёрдам берадиган йигитлар бор.

– Таомланиш бўйича қандайдир меъёрлар ёки чекловлар борми? Ёки нима истасангиз, шуни ейсизми? Масалан, тушликка палов?
– Йўқ, бу ерда ҳамма нарса профессионал йўлга қўйилган. Бўшашиш мумкин эмас. Таомланиш борасида муаммо юзага келмаслиги керак.

– Ўтган йили АГМК кумуш медални қўлга киритишга яқин турганди, аммо жамоа якунда учинчи ўринни эгаллади. Ушбу йилда жамоа юқорироқ ўринга даъвогарлик қила оладими?
– Юқорига кўтарилиш учун қўлдан келган барча ишни қиламиз. Бунга ўз ҳиссамни қўшишга ҳаракат қиламан. Жамоада шунга ҳаракат қилишига ишонаман.

– Шахсан сиз ўз олдингизга қандай мақсад қўясиз?
– Фақат максимал мақсадлар. Ҳар бир ўйинда ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз ва якунда олтин медалларни қўлга киритамиз, деб ўйлайман. Энг камида чемпионлик учун жиддий курашамиз.

Киритилди: 18:26, 07.01.2022.
Ўқилди: 2277 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.