Кириш Регистрация
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор 1-1 Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф 2-3 Локомотив
23/04 20:15 Динамо 2-2 ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол
24/04 00:30 Реал Овьедо - Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис - Реал Мадрид
25/04 16:30 Фулхэм - Астон Вилла
25/04 17:00 Алавес - Мальорка
25/04 18:00 Парма - Пиза
25/04 19:00 Ливерпуль - Кристал Пэлас
25/04 19:00 Вест Хэм - Эвертон
25/04 19:00 Вулверхэмптон - Тоттенхэм
25/04 19:15 Хетафе - Барселона
25/04 21:00 Болонья - Рома
25/04 21:30 Арсенал - Ньюкасл
25/04 21:30 Валенсия - Жирона
25/04 23:45 Верона - Лечче
26/04 00:00 Атлетико - Атлетик Бильбао

ПФЛ-2012. 2-тур: Йирик ғалабадан сўнг "Шўртан" турнир карвонбошисига айланди

Баҳо:
+ | -

Мавсум бошида қуръа омадли келиб, ўз майдонида ўртамиёналарга қарши 2 та кетма-кет учрашув ўтказиши аниқ бўлган "Шўртан" ҳар иккала учрашувни ҳам ғалаба билан якунламоқда.

Бугун Ғузордаги марказий стадионда Наманганнинг "Навбаҳор" клуби янги мавсумнинг дастлабки йирик ҳисобдаги мағлубиятига лойиқ ўйин кўрсатди.

Ғузорликлар жуда тезкор гол киритишнинг уддасидан чиқишди. Стадион сухандони жамоалар таркиби билан таништириб бўлишга улгурмасиданоқ Темур Султонов яхши зарбавий позицияга чиқарилди унинг берган зарбасини меҳмонлар посбони Романенко қайтарди, бироқ такрорий зарба беришда Афонин адашмади – 1:0.

Орадан кўп ўтмай Игорь Таран ҳисобдаги фарқни оширди. Бу вазиятда бурчак зарбасидан сўнг рақиб жарима майдонига ҳаволатилган тўп қулай позиция эгаллаган Таранга келиб тушди ва Игорь қийинчиликсиз янги мавсумдаги иккинчи голини киритди.

Бу футболчи танаффусгача ҳисобнинг йирик кўриниш олишига сабаб бўлган жамоанинг ушбу ўйиндаги, ўзининг эса мавсумдаги учинчи голини ҳам киртишга муваффақ бўлди. 31-дақиқада яна бурчак зарбасидан оширилган тўпни Мўйдин Мамазулунов орқароқда турган Таранга боши билан етказиб берди, Таран эса деярли бўш қолган дарвозани "пойлаш"да адашмади – 3:0!

Иккинчи бўлимнинг учдан бир қисми якунланаётганда Мўйдин Мамазулуновнинг ўзи ҳам якуний голни киритди. У Понамерёвнинг ўнг қанотдан етказган пасини чаққонлик билан қайта ишлаб, дарвозани нишонга олди — 4:0!

Учрашувнинг 74-дақиқасида меҳмонлардан Санжар Асқаралиев ҳамкам билан тортишганлиги учун иккинчи сариқ карточкага лойиқ кўрилди ва майдондан четлатилди.

Учрашув давомида ғузорликларда ҳам, наманганликларда ҳам гол уриш мумкин бўлган бир неча вазиятлар содир этилди. Бироқ, ҳисоб ўзгармади.

Ўзбекистон Профессионал Футбол Лигаси-2012. 2-тур.

ШЎРТАН – НАВБАҲОР 4:0 (3:0)
Голлар: В.Афонин (2), Игорь Таран (16, 31), Мўйдин Мамазулунов (61)
Огоҳлантиришлар: Санжар Асқаралиев (13), Темур Султонов (26)
Четлатиш: Санжар Асқаралиев (74-иккинчи огоҳлантириш)
ШЎРТАН: А. Корнейчук, А. Алиқулов, Ҳ. Каримов, А. Мерзляков, О. Жўрабоев, О. Валижонов, Т. Соро (П. Агбо – 76), В. Афонин, В. Пономарёв (А. Амонов – 65), И. Таран (В. Рущницкий – 67), М. Мамазулумов.
НАВБАҲОР: Д. Романенко, А. Тоиров, Т. Султанов, В. Почуев, М. Белих, С. Аскаралиев, И. Бойдадаев, В. Чекунов (А. Аҳмедов – 60), Ғ. Жўраев, А. Фоменко (С. Ҳамидов – 83), А. Султонов (А. Абдуллаев – 52).
Бош ҳакам: Ильгиз Танташев (Бухоро)

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 18:24, 25.03.2012.
Ўқилди: 8326 марта.
Фикрлар: 17 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Ямалнинг тикланиш муддати маълум [6467]

«Менга тушунтириб беринг». Флик — «Барселона» — «Сельта» ўйинидаги бекор қилинган гол ҳақида (видео) [3036]

Флик Ямаль ва Канселунинг жароҳати ҳақида фикр билдирди [3010]

«Барселона» Ямалнинг жароҳати борасида расмий баёнот берди [2127]

Абдуқодир Ҳусанов “Бёрнли”га қарши баҳсда “Сити” ҳимоячилари орасидаги энг яхши футболчи бўлди (видео) [1965]

АПЛ. «Манчестер Сити» Холанднинг голи эвазига «Бёрнли»ни мағлуб этди ва пешқадамга айланди (видеошарҳ) [1897]

«Олтин тўп» пойгасида янги етакчи: Майкл Олисе Харри Кейнни ортда қолдирди (Score90) [1769]

Арда Гюлер учун мавсум якунланди. Туркиялик юлдузнинг Жаҳон чемпионатидаги иштироки ҳам сўроқ остида [1583]

Карло Анчелотти ЕЧЛнинг жорий мавсумидаги ғолибини айтди [1551]

Ла лига. «Барселона» Ямалнинг пенальтидан урган голи эвазига «Сельта»ни мағлуб этди, Ламин футболчи жароҳат олди (видеошарҳ) [1536]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик