Испания терма жамоаси ва Туриннинг "Ювентус" клуби ҳужумчиси Альваро Мората ҳали ҳамон "Барселона" қизиқишлари доирасида бўлиб турибди.
Журналист Жерар Ромеронинг сўзларига кўра, Каталония клубидаги манбаларнинг айтишича, агар "кўк-анорранглилар" айни дамда жамоадаги маошни тўлиқ лимитга тушира олса, Мората 31 январга қадар "Барселона" футболчисига айланади.
Олдинроқ "Ювентус" бош мураббийи Массимилиано Аллегри Мората билан масала ёпилганлиги ва у "бьянконерилар" сафида қолишини айтганди.