Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити 1-1 Эвертон
26/12 20:00 Борнмут 0-0 Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси 1-2 Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл 3-0 Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест 1-0 Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон 0-1 Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер
28/12 00:30 Брайтон - Брентфорд
28/12 01:15 Арсенал - Ипсвич
28/12 19:00 Эмполи - Женоа
28/12 19:00 Парма - Монца
28/12 22:00 Кальяри - Интер

Лондон-2012 саралаш: рақибларимиз 2 очкодан йўқотишди

Баҳо:
+1 | -

Лондон-2012 саралаш тизимининг Осиё минтақаси бўйича 4-саралаш плей-офф ўйинларини Уммон ва Сурия олимпия терма жамоалари бошлаб берди. Ушбу терма жамоалар ўртасидаги баҳс юқори суръатлар остида ўтди. Тўп майдон марказида кўп сақланиб тургани йўқ.

Бунга биринчи навбатдаги жамоаларнинг ўйин услуби (жамоалар тўпни назорат қилиш ҳақида эмас, ҳужум ҳақида ўйлашди) сабаб бўлган бўлса, иккинчидан, ҳар иккала жамоа фақат ва фақат ғалабани кўзлаб тўп сурди. Биринчи бўлимда Сурия кичик территориал устунликка эга бўлди.

Аммо Уммон диққат билан ҳимояланди ва концентрацияни йўқотмасдан ўйнади. Шу билан бирга Пол Ле Гуэн шогирдлари ҳужум қилишни ҳам унутишмади, албатта. Ана шундай ҳужумлардан бирида жарима майдончаси ичида тўп Сурия олимпия терма жамоаси футболчисининг қўлига тегди. Учрашувни бошқариб борган Бенжамин Уильямс (Австралия) пенальти белгилади. 11 метрли жарима зарбаси орқали уммонлик футболчи дарвозабонни алдай олди.

Иккинчи бўлимда ҳам ўйиннинг бориши ўзгармади. Жамоалар кетма-кет ҳужумлар уюштиришди. Иккала жамоа сафида индивидуал маҳоратга эга бўлган футболчилар кўпчиликни ташкил қилгани учун, ҳужумлар асосан ўша араб жамоаларига хос тарзда ташкил этилди. Бундан ташқари, Сурия сафида кучли зарбага эга бўлган футболчилар борлиги кўзга ташланди. Масалан, 64-дақиқада суриялик футболчининг зарбаси дарвоза тўсинига тегиб, майдонни тарк этди.

Тан олиш керак, иккинчи 45 дақиқаликда Уммон яхшироқ ўйнади ва табиийки, гол уриш кўпроқ имкониятларга эга бўлди. 67-дақиқада Уммоннинг 17-рақамдаги футболчиси жуда қулай вазиятни голга айлантира олмади — ўткир бурчак остида дарвозабон билан бирга-бир вазиятда йўлланган зарбаси бироз ноаниқ чиқди.

Ўйин якунланишига яқин сурияликлар катта куч билан олдинга интилишди. Натижада рақибда қарши ҳужум учун ажойиб имкониятларга эга бўла бошлади. 90+4-дақиқада уммонликлар бир нафар ҳимоячи ва дарвозабонга қарши 3 футболчи билан чиқиб боришди. Ҳимоячининг нариги томонидан турган ҳужумчи бошқа қанотда тўп кутаётган икки нафар шеригига узатди. Кутилмаганда, яна бир суриялик футболчи пайдо бўлди ва тўпни эгаллаб олди. Орадан бир дақиқа ўтиб, бу сафар икки нафар Уммон олимпиячилари Сурия дарвозабони билан пешвоз чиқиб боришди. 10-рақамли ҳужумчи тўпни дарвозабоннинг устидан ошириб ташлашга ҳаракат қилди, аммо зарба ноаниқ бўлди.

Асосий вақтга қўшиб берилган 6-дақиқада эса сурияликлар тўпни жарима майдончасига узатиб беришди. 14-рақамли Муҳаммад тўпни дарвоза томон уриб юборди. Ўз ўрнидан бирозгина олдинга чиқиб кетган дарвозабон ўз устидан ўтиб, дарвозага кираётган тўпни ушлаб қола олмади. Тўп майдон марказидан ўйинга киритилиши билан ҳакам учрашувга якун ясади.

ЛОНДОН-2012 САРАЛАШ.
УММОН - СУРИЯ - 1:1
Голлар: Ҳуссайн Урбан (44-пен) — Муҳаммад (90+6)

Манба: www.stadion.uz.

Уммон ҳам, Сурия ҳам асло кучсиз эмас. Уларнинг таркибида индивидуал жиҳатдан кучли футболчилар етарли бўлди. Бизнингча, бугунги ўйинда дуранг қайд этилгани биз учун айни муддао бўлди. Агар Уммон ўз имкониятларидан унумли фойдаланиб, 2:0 ёки 3:0 ҳисобида ғалаба қозонганида, бизнинг ишимиз қийинлашиб қоларди. Энди Сурияни мағлуб этиб, Уммон билан дуранг ўйнасак ҳам, Сенегал билан биз ўйнаймиз. Бунинг учун эса бизда барча имкониятлар бор. Боз устига, Сурия бугун дурангга эришиш катта куч сарфлади ва 2 кун ичида ўйинчиларнинг тикланиши осон бўлмаса керак.

Назаримизда, олимпиячиларимиз "Насаф" ва "Бунёдкор"нинг ОЧЛ доирасидаги ўйинлари каби тартибли футбол ўйнашлари лозим. Шунда ҳаммаси жойида бўлади.

Киритилди: 19:44, 25.03.2012.
Ўқилди: 9852 марта.
Фикрлар: 36 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.