Кириш Регистрация
15/11 02:00 Венесуэла 1-1 Бразилия
15/11 04:30 Парагвай 2-1 Аргентина
15/11 05:00 Эквадор 4-0 Боливия
15/11 17:00 Индонезия 0-4 Япония

Анонс: Луис Суарес ва каталониялик Морено «Барселона»га қарши

Баҳо:
+ | -

Бугун яхши ўйинлар бор. Улардан бири Испания чемпионатида "Гранада" ва "Барселона" ўртасида ўтказилади. Сарлавҳани кўриб тушундингиз, бу бошқа Луис Суарес, колумбиялик. Бироқ у айни вақида уругвайликдан қолишмайдиган даражани намойиш этмоқда. "Барселона" барибир фаворит, тушунарли, шундай бўлсада Хави жамоаси сўнгги ғалабаларни қон билан қўлга киритмоқда. Яъни қийналиб.

Суарес ягона муаммо эмас. "Гранада"ни анча талантли мураббий Роберт Морено бошқаради. Ашаддий мухлислар унинг "Барса"да ишлаб кетганини билади. Морено анча вақт Луис Энрикенинг ёрдамчиси сифатида фаолият олиб борган. "Рома", "Сельта", "Барселона" ва Испания терма жамоасида улар биргаликда ишлашган. Кейин Морено ажралиб чиқиб индивидуал фаолиятни бошлади. Асли каталониялик мураббий тактика устаси ҳисобланади. Бу мавзуда туркум китоблар муаллифи. Номи 4-4-2. У қандай тактикани яхши кўришини китоб номидан тушунсак бўлади. Мураббийликдан аввал видео-таҳлилчи бўлган. Гранада унинг учун синов зонаси. Таркиб кучли эмас, катта натижалардан умид йўқ. Фаворитларнинг бироз қонини ичиши мумкин ҳолос. Мана яна бир имконият.

"Барселона" ҳамон тўлиқ таркибда эмас. Жароҳат олганлар ва ковидчилар бор. Асосийлардан Депай, Дест ва Гави қайтгани ижобий ҳолат. Дембеле ва Люк де Йонг эса формага тушиб олишди. Хави Суперкубок класикоси олдидан ротация қилиши ҳам мумкин. Ҳозирча шу маълумотларни қабул қиласиз, қолганини 22:30 да Футбол каналида бўладиган трансляцияда гаплашамиз.

Даврон Файзиев.

Манба: https://t.me/Davron_Fayziev
Киритилди: 21:04, 08.01.2022.
Ўқилди: 3145 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.