"Наполи" ярим ҳимоячиси Петр Зиелиньскида коронавирус аниқланди, дея хабар беради клуб сайти.
Қайд этилишича, 27 ёшли польшалик футболчининг аҳволи яхши. У илгари инфекцияга қарши эмланган. Энди у ўзини-ўзи изоляция қилади.
Италия чемпионатининг ушбу мавсумида Зелинский 19 та ўйин ўтказиб, 5 та гол урди ва 5 та голли узатмани амалга оширди.