"Рома"дан ижарага олинган "Марсель" дарвозабони Пау Лопес Франция жамоасидаги фаолиятини давом эттиради, дея хабар беради клуб расмий сайти.
27 ёшли испаниялик футболчини сотиб олиш шарти 20та расмий ўйиндан сўнг амалга оширилди. Энди француз клуби ва дарвозабон ўртасидаги шартнома 2026 йилнинг ёзига қадар амал қилади.
Жорий мавсумда Лопес 20 та ўйинда майдонга тушиб, ўз дарвозасидан 17 та гол ўтказиб юборган ва 11 та "қуруқ" матч ўтказган.