"Реал” ҳимоячиси Рауль Альбиоль Франциянинг “ПСЖ” клубига ўтиши мумкин. Ҳозирда ҳимоячи Мадридда етарли ўйин амалиётига эга бўлмаяпти ва Европа Чемпионатидан ҳам четда қолиши мумкин. Жозе Моуриньонинг ишонч билдирмаётганлиги Альбиолга ёқмаяпти ва у клубни алмаштириш ҳақида ўйлаб қолган. Талабгорлар ичида фақат “ПСЖ” жидий музокарага тайёр эканини Марса хабар бермоқда.
“ПСЖ” бош мураббийи янги вазифаларни кўзлашда жамоа янги ҳимоячиларга мухтож эканини айтиб ўтди.
Эслатиб ўтамиз, Рауль Альбиоль ушбу мавсумда “Реал” таркибида атиги 5 ўйинда майдонга тушди.